Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

16 мартдан бошлаб Тожикистон фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кира оладилар

15.03.2018


Президентнинг 14.03.2018 йилдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ–3604-сон қарори имзоланди. Ҳужжат давлатимиз раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинган.

 

Ўзбекистон Душанбе шаҳрида 2018 йил 9 мартда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисидаги битимни тасдиқлади. У Президент Ш. Мирзиёевнинг қўшни мамлакатга давлат ташрифи доирасида тузилган эди.

 

Тожикистон худди шундай йўсинда тасдиқлаганидан сўнг Битим кучга киришига қарамай, Ўзбекистон уни мамлакатимиз ҳудудига кирувчи, ундан чиқувчи, транзит ўтувчи ва унда вақтинча бўлувчи Тожикистон Республикаси фуқароларига нисбатан 2018 йил 16 мартдан бошлаб қўллай бошлайди.

 

Илгари ТИВ хабар берганидек, Битимда иккала мамлакат фуқаролари учун бошқа давлат ҳудудида 30 кун давомида визасиз бўлиш имконияти назарда тутилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.