Республикада яшил майдонлар кенгайтирилади, мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида ботаника боғлари ва дендропарклар барпо этилиб, уларни маҳаллий табиий шароитларга мос равишда сақлаш тизимлари яратилади.
Ижро тартиб-таомиллари рақамлаштирилади
Ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ҳамда ўз вақтида ижро этиш чора-тадбирлари белгиланган.
Ҳуқуқий тажриба қандай ўтказилади
Қонунчилик даражасида ҳуқуқий тажрибани ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, ваколатли субъектлар доираси, уни қўллаш муддатлари, шунингдек, тажриба якунлари бўйича қарорлар қабул қилиш механизми белгиланди.
Ўзбекистонда исломий молия жорий этилмоқда
Исломий банклар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва банклар томонидан исломий молия хизматларини кўрсатиш тартибини мустаҳкамловчи Қонун қабул қилинди.
Тошкент халқаро молиявий хабга айлантирилади
Тошкент халқаро молия маркази инвестициялар ҳажмини ошириш, капитал бозорини ривожлантириш ва илғор халқаро стандартларни жорий этишга ҳисса қўшиши керак.
Экологик тоза ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш жадаллаштирилади
Ҳужжат атроф-муҳитга антропоген юкни камайтириш, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, шунингдек, экологик тоза технологияларни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Қонуннинг қабул қилиниши атроф-муҳитни муҳофаза қилишни яхшилашга, давлат экологик назоратини самарали ташкил этишга, биологик хилма-хилликни сақлаб қолишга кўмаклашади.
Шахсий маълумотларнинг самарали ҳимояси таъминланади
Қонун шахсга доир маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш шартларини, шунингдек, шахсга доир маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган.
Миллий табиат боғлари кўпаяди
Ҳужжат табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш, экологик қийматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни қайта тиклаш ва биологик хилма-хилликни сақлашга қаратилган.
Ёш маҳкумларни рақамли касбларга ўргатиш келажакда уларга ёрдам беради
Ҳужжат ёш маҳкумларнинг озодликка чиққанидан сўнг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш, такроран жиноят содир этишининг олдини олишга қаратилган.
«Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади
Табиий-иқлим шароити қулай бўлган ҳудудларда агропарк усули асосида иссиқхоналарни ривожлантириш орқали яшил иқтисодиёт тамойиллари жорий этилмоқда.
Футбол клубларини ишончли бошқариш амалиёти жорий этилмоқда
Спорт вазирлиги ҳузурида Спорт ташаббусларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиб, унинг маблағлари янги лойиҳаларни молиялаштириш ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Автомобилда халқаро ташишларга рухсат бериш тизими такомиллаштирилмоқда
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга рухсатномаларни алмаштириш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги қонун янгиланди
Қонунда мураббий, спорт ҳаками ва спорт агентининг ҳуқуқий мақоми белгиланиб, спортда допингнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, оммавий спортни ташкил этиш масалалари белгилаб қўйилди.
Академик лицей ўқувчилари учун якуний аттестация соддалаштирилди
Академик лицей ўқувчиларига якуний давлат аттестациясидан ўтишда қўшимча имтиёз ва кафолатлар берилди.
АЭСда водород портлашидан ҳимояни қандай таъминлаш мумкин
Қоидалар сув ва сув-энергетик турдаги реакторлар (ССЭР) билан жиҳозланган атом электр станцияларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда водород портлашидан ҳимояланиш талабларини белгилайди.
Қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёни тезлашади
Ҳужжат билан вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларда қоғоздан фойдаланишнинг қатъий стандартларини белгилаш ва унинг айланмасини кескин қисқартириш назарда тутилмоқда.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси нақдсиз шаклда амалга оширилади
Марказий банк бошқарувининг қарори билан Кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумотлар алмашиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Нотариус лавозимини эгаллаш учун ёшга оид чеклов узайтирилмоқда
65 ёшдан катта ёшда ишлашни хоҳловчи нотариуслар нотариус лавозимини эгаллашнинг энг юқори ёш чегарасини 70 ёшгача узайтиришлари мумкин.
Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади
Бу йил Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади. Ўзбекистонликлар қайси кунларда дам олиши ҳақида – бизнинг материалимизда.
Читайте в свежих номерах
2026, 31 марта№ 13
- Купля-продажа недвижимости и транспортных средств в безналичной форме
- О стаже работы за границей, правилах при переезде, подтверждающих документах…
- Как оплачивать потребление газа за март
- Методика расчета НДФЛ и взносов на ИНПС за март 2026 года
- Таможенный пост «Навои»: Навруз приходит с дорогой (окончание)


