Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

1 апрелдан яна 6 та рухсат бериш тартиб-таомили бекор қилинади

18.02.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 15.02.2019 йилдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда эълон қилинган.

 

Давлат хизматлари марказлари давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш (етказиб бериш) бўйича пуллик экспресс-хизматлар кўрсата бошлайди. Тарифларни Адлия вазирлиги тасдиқлайди. Ногиронлиги бўлган шахслар ва бориш қийин бўлган туманлар аҳолисига экспресс-хизматлар текин кўрсатилади. Бир ой муддатда давлат хизматларини тезлаштирилган тартибда оширилган тарифлар бўйича кўрсатиш тартиби Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.

 

Бундан ташқари, кейинчалик амалга ошириладиган қатор чоралар белгиланди.

 

Биринчидан, 2019 йил 1 апрелдан тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қуйидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинади:

  • экспорт контракти рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
  • мол сўйишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси;
  • ер қаъри участкасидан фойдаланишда бузилган ерлар қайта тикланганлиги ҳақида хулоса;
  • вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома;
  • қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қиладиган тадбиркорлик субъектларининг савдо объектлари жойлашуви;
  • ерларнинг барча тоифаларида геологик-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа турдаги қидирув ишларини олиб боришга рухсатнома.

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 июнда бизнесдаги рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турлари, шу жумладан, уларнинг баъзи турларини бирлаштириш йўли билан бекор қилинган эди (11.04.2018 йилдаги ПФ–5409-сон Фармонга 1 ва 2-иловалар, шунингдек амалдаги Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатига қаранг).

 

Иккинчидан, 2019 йил 1 июндан:

  • жисмоний ва юридик шахслар, рўйхатдан ўтган жойидан ва почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъи назар, исталган Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишга ҳақли. Яъни давлат хизматлари экстерриториал тамойил бўйича кўрсатилади;
  • давлат хизматларини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Марказлар орқали ёки бевосита хизмат кўрсатувчи органларга мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90%и миқдорида тўланади;
  • давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва ташкилотлар давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган электрон маълумотлар базаларини шакллантира бошлайдилар. Бундай маълумотлар рўйхатини Адлия вазирлиги ЛБМА билан биргаликда белгилайди.

 

Учинчидан, 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиш тақиқланади. Давлат хизматлари кўрсатувчи органлар мазкур ахборотни солиқ органлари, АТБ «Халқ банки», Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали оладилар.  

 

Олег Заманов.



 

Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум