Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

1 февралдан талабаларга стипендиялар янги қоидалар бўйича тўланади

25.02.2020

Читать на русском языке

 

Ҳукумат томонидан олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлашнинг янги тартиби тасдиқланди (31.01.2020 йилдаги 59-сон ВМҚга қаранг).

 

Қарорга мувофиқ 2020 йил 1 февралдан:

 

  • давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган талабаларга қатъий белгиланган миқдордаги базавий стипендия – 428 000 сўм тўланади. 2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабаларига истисно тариқасида қуйидаги миқдорларда стипендия тўланади:

Т/р

Рейтинг кўрсаткичлари

Стипендия миқдори (сўм)

1

Рейтинг назорати натижаларига эга талабалар: 

 

86 – 100 балл

804 974

71 – 85 балл

603 730

55 – 70 балл

402 487

2

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи, рейтинг назорати натижаларига эга талабалар: 

 

86 – 100 балл

873 576

71 – 85 балл

655 182

55 – 70 балл

436 788

3

Давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи, рейтинг назорати натижаларига эга талабалар:

 

86 – 100 балл

768 134

71 – 85 балл

576 101

55 – 70 балл

384 067

4

Олий таълим муассасаларида математика, амалий математика ва информатика, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги мутахассисликлари бўйича таълим олаётган, рейтинг назорати натижаларига эга талабалар:  

 

86 – 100 балл

876 070

71 – 85 балл

657 053

55 – 70 балл

438 035

5

Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга стипендия белгиланганга нисбатан 50% юқори миқдорда тўланади   

 

 

  • ўқув семестри якуни бўйича фанлардан фақат «аъло» ўзлаштириш кўрсаткичига (рейтинг кўрсаткичи - 86 балл ва ундан юқори) эга бўлган талабаларга  базавий стипендияга нисбатан 20%га оширилган стипендия – 513 600 сўм берилади;

 

  • фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30% ва ундан ортиқ қисми «қониқарли» (71 баллдан кам) бўлган давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларга (2019/2020 ўқув йилидаги битирувчи курс талабалари бундан мустасно) навбатдаги ўқув семестри мобайнида стипендия тайинланмайди.

 

Давлат гранти асосида таълим олаётган «аъло» (86 балл ва ундан юқори) ҳамда «яхши» (71 балл ва ундан юқори) ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган талабаларга тажриба-синов тариқасида 2019 йил 1 сентябрдан 2020 йил 1 февралга қадар ҳақиқатда тўланган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида тўланиши лозим бўлган миқдорлар орасидаги тафовут тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга 2020 йил учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланади. 

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таълим олувчи номли давлат стипендиялари соҳиблари, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендия тўловлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади, уларга контракт қиймати миқдорини стипендиясиз шаклда тўлаш имконияти берилади.  

 

Ҳужжат билан қуйидаги номли стипендиялар миқдори ва айрим тоифадаги талабаларга тўланадиган қўшимча тўлов миқдорлари ҳам тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси – 1 811 191 сўм;
  • Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги давлат стипендиялари – 1 207 461 сўм;
  • давлат гранти асосида ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган, барча фанлар бўйича фақат «аъло» ўзлаштириш кўрсаткичига (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) эга бўлган талабалар учун стипендия – 513 600 сўм;
  • 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар учун стипендия белгиланган стипендияларга нисбатан 50% юқори миқдорда тўланади;
  • алоҳида қобилият ва иқтидор эгаси бўлган, жамоат ишларида фаол, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар учун белгиланган стипендияларга нисбатан 50 фоизгача юқори миқдорда қўшимча тўлов тўланади. 

 

Стипендиялар тайинлаш учун стипендия комиссияси таъсис этилади. Комиссия ҳар бир ўқув йилида ўқув ишлари бўйича проректор раислигида ташкил этилади. Стипендия комиссияси тавсия этган талабаларнинг рўйхатлари ректорнинг буйруғи билан тасдиқланади.

 

Давлат гранти асосида таълим олаётган, ўқув семестри учун ўзлаштириш натижалари бўйича узрсиз сабабларга кўра академик қарзи бўлган талабалар кейинги ўқув семестри ойининг биринчи кунидан бошлаб стипендия олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Академик қарзини бартараф этган ва фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30%дан кам қисми «қониқарли» баҳо (71 баллдан кам) бўлган талабаларга стипендия академик қарзни бартараф этиш муддати тугаганидан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб, стипендиянинг базавий миқдорида кейинги ўқув семестрига қадар тайинланади.

 

Узрли сабабларга кўра академик қарзи бўлган талабалар академик қарзларини бартараф этгунларига қадар стипендиядан маҳрум этилмайдилар. Ўқув режаси асосида амалга оширилган малака амалиётлари ва таътиллар даврида талабаларнинг стипендия олиш ҳуқуқи сақланади. Бироқ талабаларга академик таътил даврида стипендия тўланмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2020 йилдан кучга кирди.