Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

1 сентябрдан пойтахтда бошқарувнинг алоҳида тартиби жорий этилади

20.08.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 17.08.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.  

 

Эксперимент 1.09.2018 йилдан бошлаб ўтказилади ва қуйидагиларни назарда тутади:

 

  • Тошкент шаҳар ва унинг таркибига кирувчи туманлар (туманлар) ҳокимликлари бошқарув аппаратлари негизида халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида тегишли ҳоким томонидан тузилмаси ва штатлари белгиланадиган ва ўзгартириладиган Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари девонларини ташкил этиш;

 

  • Молия, Иқтисодиёт, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари раҳбарларини пойтахт ҳокими томонидан тегишли вазир билан келишилган ҳолда, уларнинг туман бўлинмалари раҳбарларини эса – тегишли ҳудудий давлат бошқаруви органи раҳбари билан келишилган ҳолда туман ҳокими томонидан лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

 

  • Тошкент шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари иштирокидаги давлат ҳокимияти ваколатларига эга бўлган ҳудудий идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар ва бошқалар)ни уларнинг вазифа ва функцияларини тегишли ҳудудий давлат бошқаруви органларига берган ҳолда кескин қисқартириш.

 

Эксперимент давомида юқорида кўрсатилган давлат органларининг ваколатлари ҳамда вазифалари қайта тақсимланади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Республика давлат бошқаруви органлари

Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари

Тегишли соҳаларда ягона давлат сиёсатини

Тошкент шаҳри ва туманлардаги ҳудудий давлат бошқаруви органлари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, уларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини ташкил этади

Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини услубий таъминлаш ва мувофиқлаштиришни

Тегишли тузилмаларни малакали кадрлар билан таъминлашга қаратилган ягона кадрлар сиёсатини амалга оширади

 

Бунда Тошкент шаҳридаги ҳудудий давлат бошқаруви органлари пойтахт ҳокимига бўйсунади ва ўз фаолияти тўғрисида тегишли республика давлат бошқаруви органига ҳисобот беради. Пойтахт туманларидаги уларнинг бўлинмалари тегишли туман ҳокимига бўйсунади ва ўз фаолияти тўғрисида Тошкент шаҳридаги тегишли ҳудудий давлат бошқаруви органига ҳисобот беради.

 

Бундан ташқари, бир қатор тузилмалар пойтахт ва унинг туманлари ҳокимлари бўйсунувига ўтди, шунингдек янги органлар ташкил этилди ва лавозимлар жорий этилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Тошкент ва туманлар ҳокимлари бўйсунувига ўтказилди

(тегишли ҳоким девони тузилмасига киритган ҳолда)

Ташкил этилган тузилмалар

Жорий этилган лавозимлар

Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармаси ҳамда туманларнинг иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари 

Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси*

Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари**

Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармаси ва туман ҳокимликларининг молия бўлимлари

Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаменти (пойтахт ҳокимига бўйсунади)

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи*** 

Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ва туманлар қурилиш бўлимлари

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи

Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва туманлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимлари

Тошкент шаҳар ҳокими девони раҳбари 

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий бошқармаси ва инвестициялар бўйича туман бўлимлари

 

Изоҳлар.

* Пойтахт ободонлаштириш бош бошқармаси ҳузуридаги Каналларни сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича ихтисослашган бошқарма негизида. 

** Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилган ҳолда.

*** Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи лавозими тугатилган ҳолда.

 

Халқ депутатлари Кенгашлари ишида нималар ўзгаради

 

Халқ депутатлари Кенгашларига фаолиятни ташкилий, молиявий, моддий-техникавий ва бошқа жиҳатдан таъминлаш учун доимий асосда фаолият юритувчи котибиятни ташкил этиш тавсия этилди. Котибиятга Кенгаш депутатларидан бири бошчилик қилади, у маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Кенгашларга маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан депутатлик, жамоатчилик назоратини амалга ошириш юзасидан ишларни кучайтириш вазифаси топширилди. Шу жумладан, ҳокимлар ва давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини тизимли ва танқидий таҳлил қилиш бўйича ҳар ойлик иш режалари тасдиқланиши ва ижро этилиши зарур.

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига пойтахт бюджети маблағлари ҳисобидан унинг захира фонди миқдори доирасида ва Молия вазирлигини кейинчалик хабардор этган ҳолда шаҳар номидан юридик ва жисмоний шахслар фойдасига кафолат ва кафиллик бериш ҳуқуқи берилди.

 


Эксперимент якунларига кўра қонун янгиланади

 

Жорий йил 1 декабрга қадар муддатда халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда Қонунчилик палатасига «Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси киритилади.  

 

Пойтахтда ўтказилган ҳуқуқий эксперимент якунларига кўра эса, 1.07.2019 йилга қадар муддатда Қонунчилик палатасига «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси киритилади.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_