Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzО чем говорит коэффициент разрыва по НДС Сколько инвентаризаций вы можете провести и сколько – обязаны Какой должен быть порядок проведения налогового контроля сделок при трансфертном ценообразовании Как компенсировать неиспользованные отпуска, если сотрудник не увольняется

1 январдан пенсияни ҳисоблаш тартиби ўзгаради

20.09.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 19.09.2022 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-791-сон Қонун имзоланди. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 15 июлда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2022 йил 13 сентябрда маъқулланган.

 

Қонун билан ёшга доир, ногиронлик ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг кўп миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача ошириш назарда тутилмоқда.

 

Қонунда таклиф этилаётган янги нормалар пенсионерларнинг моддий фаровонлигини янада оширишга ва ижтимоий адолат принципларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 1-модданинг 1 ва 2-бандлари эса 2023 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 20.09.2022 йилда эълон қилинган.

 

Лола Абдуазимова.