Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

2017 йилда ғўза дефолиациясида ерда ишлатиладиган техникалар энг юқори даражада қўлланилади

22.08.2017


Президентнинг 21.08.2017 йилдаги ПҚ-3229-сон “2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказиш бўйича комплекс ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайтида хабар берилади.

 

Маълумот учун: дефолиация (лотинчадан  «de» –ажратиш, олиб ташлашни билдирадиган олд қўшимча ва folium – барг) –ўсимликлар баргларининг табиий тўкилиши ёки уларни махсус препаратлар ёрдамида сунъий олиб ташлаш жараёни.

 

Экологик хавфсизликни таъминлаш учун масъул органлар ва мансабдор шахсларга дефолиантларни алоҳида ажратилган жойларда тайёрлаш учун тегишли шарт-шароитларни яратиш ва уруғлик гўза майдонлари ҳисобга олмаслик топширилди. Бундан ташқари, ишларни амалга оширишда ерда ишлатиладиган техникалардан энг юқори даражада фойдаланиш таъминланади.

 

Барча асосий тайёргарлик чора-тадбирлари 31 августга қадар тугалланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 


Самир Латипов.