Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uz

2017 йилги (базавий сифатли) пахтанинг бошланғич нархи – жаҳондагисидан 15%лик чегирма билан

14.11.2018

Читать на русском языке


Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 12.11.2018 йилдаги 923-сон қарори) қўшимча киритилди.

 

Бунда пахта толасини қайта ишлаш бўйича зарур ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган маҳаллий тўқимачилик ва бошқа корхоналар харидорлар сифатида иштирок эта оладиган савдолар ҳақида сўз бормоқда. Ушбу далил туман (шаҳар) ҳокимликларининг тавсияси билан тасдиқланган бўлиши керак.

 

Эслатиб ўтамиз, биржадаги пахтанинг барча навлари, класслари, типлари ва кодлари бошланғич нархи базавий сифатли («Биринчи» нав, «Ўрта» классли, 4 тип) ўзимизда ишлаб чиқарилган пахта толасининг жаҳондаги нархларига боғлиқ. Сотувчилар биржадаги навбатдаги савдолардан олдинги кунда пахта толасининг мазкур тури бўйича «Cotton Outlook» бюллетенида[1] эълон қилинадиган котировкалар (CFR – Узоқ Шарқ портлари[2] етказиб бериш шартларида «А» индекси) билан ҳар куни танишиб чиқадилар. «Биринчи» нав, «Ўрта» классли, 4 типдаги тола аввалбошдан ички бозорда 10%лик чегирма билан савдога қўйилади. Қабул қилинган ҳужжатда белгиланишича, 2017 йилги ҳосил қолдиқлари учун бошқа чегирма – 15% қўлланилади.

 

Бошқа турдаги пахта толасининг бошланғич нархини ҳисоблаш учун эса, илгаригидек, Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловада кўрсатилган коэффициентларни қўллаш лозим. Бунда пахта нархи базавий сифатли пахта толаси бўйича котировкалардан юқори бўлиши мумкин эмас.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.

 


[1] «Cotton Outlook» бюллетени – Халқаро пахта уюшмасининг нашри, бунда халқаро трейдерлар (сотувчилар), пировард харидорлар ва пахта толасини ишлаб чиқарувчилардан сўраб чиқиш йўли билан ҳар кунлик асосида турли мамлакатлар - экспорт қилувчилар пахта толасининг нархи белгиланади.

 

[2] CFR – Узоқ Шарқ портлари – cost and freight – маҳсулот шартномада кўрсатилган харидорнинг портигача етказиб берилади, бунда асосий ташишдаги суғурта, тушириш ва қайта ортиш хизматлари ҳақи харидор томонидан тўланади.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_