Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1Uz поможет бухгалтерам перейти на «удаленку» - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzЧто применить: льготу по инвестициям или инвестиционный вычет? - читать на buxgalter.uzКак выполнить договорные обязательства в период карантина – читать на buxgalter.uz Как организовать удаленную работу бухгалтерии в 1С – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uz

2018 йил учун Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бошланди

16.08.2017

 

Президентнинг 15.08.2017 йилдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Ҳужжатда мамлакатнинг жорий йилдаги  асосий ютуқлари акс эттирилган ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази билан биргаликда Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган ривожланишнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича қатор топшириқлар берилган (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Топшириқ

 

Амалга ошириш муддати

 

статистик ва бошқа маълумотларни йиғиш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва барча даражадаги давлат органлари фаолиятининг натижаларини ўрганиш,  

 

фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, илмий доира вакиллари ва хорижий мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда учрашувлар, "давра суҳбатлари", сўровлар, эксперт ва жамоатчилик муҳокамалари ўтказиш орқали Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш якунларини тизимли таҳлил қилиш,

 

2017 йилнинг август-сентябрь ойлари давомида

мамлакатни ривожлантириш якунларини ҳисобга олган ҳолда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси” ахборот-таҳлилий шарҳи нашр этилиши ва тарқатилишини

 

2017 йил 1 декабрга қадар

Ҳаракатлар стратегиясини 2018 йилда амалга ошириш бўйича ишлаб чиқиладиган Давлат дастури лойиҳасига киритиш учун тақдим этиладиган долзарб таклифларнинг тайёрланиши, йиғилиши ва умумлаштирилишини ҳамда уларни Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссияга кўриб чиқиш учун киритилиши

 

2017 йил 10 ноябрга қадар

 

Ҳаракатлар стратегиясини 2018 йилда амалга ошириш бўйича ишлаб чиқиладиган Давлат дастури лойиҳасига киритиладиган таклифлар фақат кенг жамоатчилик билан дастлабки муҳокама қилингандан кейин кўриб чиқилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 Олег Заманов,

 экспертимиз.