Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоговые последствия возникают при получении займа от учредителя-физлица Какие изменения предлагается внести в учет аренды Что меняется для работодателей по новому Указу №УП-126

2018 йилдан битта солиқ камаяди

04.01.2018


Солиқ кодексининг матнидан ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи тўғрисидаги барча эслатмалар олиб ташланди.

 

Юридик шахслар солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимида фойдадан иккита солиқ ─ фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашар эди. Охиргиси маҳаллий солиқ ҳисобланиб, фойда солиғи ушлаб қолингандан кейин юридик шахснинг тасарруфида қолган фойдадан тўланар эди. Мазкур солиқнинг 2017 йилдаги энг юқори ставкаси 8%ни ташкил қилган эди.

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда  ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бир хил солиқ солиш базасига эга бўлгани боис 2018 йилдан бошлаб улар ягона фойда солиғига бирлаштирилди. Бу:

  • умумбелгиланган солиқ тўловчилар томонидан топшириладиган ҳисоб-китоб ва ҳисоботлар сонини камайтириш;
  • солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш имконини беради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.