Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

2019 йил 1 апрелдан мобил қурилмалар IMEI бўйича рўйхатга олина бошлайди

25.10.2018

Читать на русском языке


Мақсад – мобил қурилмалардаги ўзига хос идентификация кодлари тўғрилигини текшириш орқали уларнинг мулкдорлари ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, аппаратлардан уларнинг эгаларини огоҳлантирмасдан ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик ва сифатсиз қурилмалар сотилишининг олдини олиш (ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 847-сон қарори).

 

Маълумот учун: IMEI (ингл. International Mobile Equipment Identity – мобил қурилманинг халқаро идентификатори) – одатда, 15 та рақамдан иборат бўлган, аппаратнинг ўзида (клавиатурада *#06# терилганда экранда кўринади), аккумулятор батареяси остида, ўрамида ва кафолат талонида кўрсатиладиган ноёб рақам. GSM, WCDMA ва IDEN тармоқлари уяли алоқа телефонлари, планшетлар ва айрим йўлдош алоқа телефонларида IMEI кодлари қўлланилади.

 

Эслатиб ўтамиз, худди шу мазмундаги Президент қарори лойиҳасини шарҳлаган эдик. Ўшанда рўйхатга олинмаган қурилмаларни мобил тармоқларга улашни тақиқлаш таклиф этилган эди. Бу мобил қурилмалар нолегал олиб кирилишини қисқартириш ва божхонада расмийлаштирилмаган товарни аниқлаш имконини бериши айтилган эди.

 

Пировард натижада ҳужжат Ҳукумат қарори шаклида қабул қилинди. Унда юқорида тилга олинган мақсадлар тўғридан-тўғри белгиланмаган. Бироқ рўйхатга олиш фойдаланилаётган, олиб келинадиган ва ишлаб чиқариладиган мобил телефонлар ва мобил алоқа модулига эга қурилмаларга дахл этади.

 

Бунинг учун махсус ахборот тизими яратилади, UZINFOCOM унинг оператори этиб белгиланди. Идентификация кодини рўйхатга олиш ва мақомини текшириш хизматлари Интернет орқали кўрсатилади. Ҳудудларда рўйхатга олиш ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш пунктлари ташкил этилади.

 

Рўйхатга олиш пулли бўладими, хизмат қиймати қанча бўлади, у қай тартибда кўрсатилади – буларнинг барини Ахборот коммуникациялари вазирлиги 3 ой давомида белгилаши лозим. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу масалалар юзасидан кейинги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқилади.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 


Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_Alex :

2019-01-07 09:16:12

Eto 100% Monopoliya
potomushto teper lyudi ne mogut kupit drugix strana b/u telefoni

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_