Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоги нужно платить за семейный гостевой дом - читать на buxgalter.uzКакую форму ЭСФ заполнить строительной организации и продавцу фармпродукции - читать на buxgalter.uzГНК рассказал, как камеральный контроль выявил самые распространенные нарушения по НДС - читать на buxgalter.uzГНК разъяснил предлагаемый механизм применения санкций к экспортерам и импортерам - читать на buxgalter.uzНужно ли уже сейчас вносить в ЕНСТ данные действующих трудовых договоров - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру заполнить электронный счет-фактуру - читать на buxgalter.uz

2019 йил май ойида фуқаролар йиғини раисининг сайлови ўтказилади

16.10.2018

Читать на русском языке

 

«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонун (15.10.2018 йилдаги ЎРҚ–498-сон) ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири (15.10.2018 йилдаги ЎРҚ–499-сон) эълон қилинди.

 

Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) навбатдаги сайлови 2019 йил май ойида ўтказилиши белгиланди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалдаги раҳбарларининг ваколатлари муддати янгилари сайлангунига қадар узайтирилди. Бунда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ваколатларининг янги муддати 3 йилни (ҳозир – 2,5 йил) ташкил этади.

 

Сайлаш тартиб-таомилига эса кичик ўзгартиришлар киритилди.

 

Биринчидан, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш, фуқаролар йиғини ёки фуқаролар вакилларининг йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой, ушбу лавозимга номзодлар тўғрисидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг расмий веб-сайтларига сайлов ўтказилишидан камида 5 кун олдин жойлаштирилади.

 

Иккинчидан, фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш яширин овоз бериш орқали (илгари яширин ва очиқ овоз бериш шаклида ўтказишга йўл қўйилар эди), яъни сайлов бюллетенларини тўлдириш йўли билан амалга оширилади.

 

Учинчидан, сайловда ҳовлилар, уйлар ва кўчалардан вакиллик нормасини илгаригидек тегишли комиссия (Қорақалпоғистон республика, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар) белгилайди. Бироқ, бунда фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида 12%ини ташкил этиши кераклиги белгиланди. 

 

Тўртинчидан, раисларни (оқсоқолларни) сайлашнинг белгиланган тартиб-таомили бундан буён уларнинг маслаҳатчиларига нисбатан татбиқ этилмайди. Энди улар оқсоқол сайлови натижалари бўйича бир ой ичида, фуқаролар йиғини кенгашини, фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини шакллантириш билан бир вақтда сайланади. 

 

Ҳужжатлар «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 16.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_