Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

2019 йилдан бошлаб кинога электрон чипталар сотилади

12.04.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2018 йилдаги 272-сон қарори билан  Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом ва 2018–2019 йилларда миллий кинопрокат тизимини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

«Республика кинопрокат маркази» ДУК ташкил этилади, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш;
  • кинопрокат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш бўйича мақсадли дастурлар ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
  • фильмларни намойиш қилиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини  кинопрокат тизимига ихтиёрий жалб қилишни ташкил этиш, ушбу тизимга жалб қилинган тадбиркорлик субъектларини фильмлар билан таъминлаш;
  • мамлакатда ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб кириладиган фильмларнинг республика ҳудудидаги кинопрокати бўйича дистрибьюторлик фаолиятини амалга ошириш, шунингдек миллий фильмларни халқаро кинопрокатга олиб чиқиш;
  • замонавий халқаро андозаларга мувофиқ кинотеатр ва кинозалларда ягона технологик стандартларни шакллантириш ва жорий қилишда иштирок этиш.

 

«Республика кинопрокат маркази» ДУК таркибида кинопрокат тизимининг йиллик репертуар режасига киритиладиган миллий ва хорижий фильмларнинг мақбул нисбатини белгилаб берувчи методик кенгаш ташкил этилади.

 

Корхонага Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 25-уйда жойлашган биноларни тегишли ҳудуди билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилади. «Республика кинопрокат маркази» ДУК устави ва тузилмаси бир ой муддатда тасдиқланади ва рўйхатдан ўтказилади.

 

Ҳудудларда ягона репертуар сиёсатини амалга ошириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш «Ўзбеккино» агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига топширилади.  

 

Ҳужжат қатор муҳим топшириқларни ўз ичига олган. Чунончи, бир ой муддатда ягона республика кинопрокат электрон тармоғи тузилиши билан «Республика кинопрокат маркази» ДУК базасида «Ўзбеккино» тизимидаги кинотеатрлар бирлаштирилади. Унга хусусий кинотеатрлар ўзаро манфаатли шартлар асосида кириши мумкин.

 

1.06.2018 йилдан бошлаб фильмларни рақамли етказиб бериш мақсадида, ушбу кинотеатрлар оптик толали алоқа линияси орқали ягона республика кинопрокат электрон тармоғига босқичма-босқич уланади. 2019 йилдан мазкур кинотеатрларда электрон киночипталарнинг тезкор ҳисобини юритиш ва сотишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.04.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Анвар Иркахўжаев.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_