Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

2020 йилдан бошлаб шоли кластерларда етиштирилади

18.12.2019

Читать на русском языке

 

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 986-сон қарорида назарда тутилган.

 

2020 йил ҳосилидан бошлаб мамлакатимизда қуйидаги шартлар асосида шоличилик кластерлари ташкил этилади:

  • шоличилик кластери ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)нинг замонавий инновацион технологияларидан фойдаланган ҳолда, шоли етиштириш ёки уни шартнома асосида сотиб олиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорга етказиб беришни таъминлайди;
  • шоличилик кластери, биринчи навбатда, иқтисодий жиҳатдан барқарор фаолият юритаётган, зарур инфратузилма объектлари, шунингдек, мол-мулк ва бошқа воситаларга эга бўлган салоҳиятли маҳаллий инвесторлар томонидан ташкил этилади;
  • Ер кодекси талабларига мувофиқ шоличилик кластерига ер майдони юридик ва жисмоний шахсларга ажратилмаган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан, захирадаги ерлардан, қайта тикланадиган ҳамда фойдаланишга киритиладиган ер майдонларидан белгиланган тартибда эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ажратилади;
  • келгуси йил ҳосили учун шоличилик кластерини ташкил этиш бўйича таклифлар ҳар йилнинг 1 февралига қадар шакллантирилади;
  • шоличилик кластерининг фаолиятини ташкил этиш учун алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши талаб этилмайди, хорижий инвесторлар иштирок этаётган шоличилик кластери бундан мустасно;
  • шоличилик кластерига ажратилган ер майдонларидан бир йил мобайнида фойдаланмаслик, тупроқ унумдорлигининг пасайишига, кимёвий ва радиоактив ифлосланишга олиб келувчи усуллардан фойдаланиш ҳамда мазкур қарорда назарда тутилган мажбуриятларни бажармаслик, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор қилинишига олиб келади.

 

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш сифатида:

биринчидан, ер майдонларини фойдаланишга киритган шоличилик кластерига Президентнинг "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонида;

иккинчидан, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилганларга Президентнинг "Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон қарорида;

учинчидан, қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишда Президентнинг "Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 4 апрелдаги ПҚ-4268-сон қарорида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади.

 

Шоличилик кластерига ер майдони Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан ташаббускорлар ўртасида ёзма равишда тузиладиган битим асосида, хорижий инвесторлар иштирок этаётган шоличилик кластерига эса - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан тузиладиган инвестиция киритиш тўғрисидаги шартнома имзолангандан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ажратилади.

 

Шоличилик кластерига шоли етиштирувчи хўжаликларга қуйидаги мажбуриятлар юклатилди:

  • шоли етиштириш учун шоличилик кластери томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
  • ҳосилдорликни ошириш чораларини кўриш ҳамда ҳар бир гектар суғориладиган ер майдонидан камида 70 центнер ҳосилдорликка эришиш;
  • шоличилик кластери билан тузилган шартномада кўрсатилган шолини белгиланган миқдор, сифат ва муддатда сотишни таъминлаш.

 

“Ўзбекшоличилик” уюшмаси ташкил этилмоқда, қуйидагилар унинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланди:

  • юқори сифатли шоли маҳсулотлари ишлаб чиқаришни таъминлаш ва аҳолининг шоли маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, шоли етиштиришнинг илмий асосланган усулларини ва ресурсларни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш бўйича қабул қилинган дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
  • республика ҳудудларида шоли етиштириш ҳажмини кўпайтириш чораларини кўриш, маҳсулотни сотиш бозорларини кенгайтириш мақсадида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, экспорт ҳажмини кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • Уюшма таркибига кирувчи ташкилотларга норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, замонавий қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш ва ёпиқ сиғимлар қуриш учун хорижий инвестицияларни, жумладан, халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш йўли билан давлат кўмагини олишда ҳар томонлама кўмаклашиш;
  • шоли етиштирувчи хўжаликлар учун соҳа олимлари ва мутахассислари иштирокида семинарлар ва тренинглар ташкил этиш орқали илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш жараёнларини жадаллаштириш.

 

Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Уюшмани молиялаштириш манбалари - аъзо бўлган шоличилик кластерлари, шоли етиштирувчи хўжаликлар ва шолини қайта ишлаш ташкилотларининг аъзолик бадаллари ҳамда ихтиёрий ажратмалари, ҳомийлик хайриялари, халқаро грантлар ва техник кўмак маблағлари, шунингдек таъқиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.