Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Налоговый аудит – инициативный или обязательный Когда нельзя отозвать из отпуска даже с согласия работника Памятка. Права и обязанности налоговых инспекторов при проведении налогового аудита Как заполнить Расчет налога с оборота, если предприятие перешло на НДС

2021-2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш дастури тасдиқланди

14.04.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 13.04.2021 йилдаги “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Фармон билан:

  • 2021-2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда – Дастур);
  • Дастурни амалга ошириш натижасида эришиладиган мақсадли кўрсаткичлар;
  • Дастурни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”;
  • 2021-2023 йилларда акциялари фонд биржаси орқали оммавий жойлаштирилиши белгиланган корхоналар рўйхати тасдиқланди.

 

Дастурнинг асосий мақсади - эркин муомаладаги қимматли қоғозларнинг умумий ҳажмини ялпи ички маҳсулотнинг камида 5%ига етказиш.

 

Капитал бозорини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди:

  • капитал бозорининг рақобатбардошлигини ошириш ва унинг капиталлашувини 2023 йил якунига қадар 45 трлн сўмга етказиш, банк томонидан кредитлашга муқобил бўлган самарали молиялаштириш механизмини яратиш;
  • халқаро молия бозорлари билан фаол интеграциялашув, замонавий АКТдан кенг фойдаланиш ва хорижда муваффақиятли синовдан ўтган илғор ёндашувларни қўллаш орқали барча тоифадаги инвесторлар учун капитал бозорининг қулайлигини ошириш;
  • 2023 йил якунига қадар республика ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида лойиҳаларнинг қимматли қоғозлар чиқариш орқали молиялаштирилган қисмини 5%га етказиш;
  • миноритар инвесторлар, капитал бозорининг бошқа иштирокчилари ҳамда аҳоли кенг қатламларининг билимлари, кўникмалари ва молиявий саводхонлигини оширишни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида 2023 йил якунига қадар 40 минг нафар аҳолини қамраб олиш.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий эмитентлар ўз акцияларини дастлаб республика фонд биржасида жойлаштиргандан сўнг хорижий фонд бозорларида жойлаштириши мумкин. Белгиланишича, оммавий савдолар орқали акцияларни IPO (акцияларнинг бирламчи оммавий жойлаштирилиши) ёки SPO (акцияларнинг иккиламчи оммавий жойлаштирилиши) усулида жойлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди.

 

Қуйидагилар давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари акцияларининг IPO ва SPO усулларда жойлаштиришни амалга ошириш учун шартлар ҳисобланади:

  • IPO ёки SPO йўли билан сотиладиган акцияларни харид қилиш учун аризаларни тўплаш ушбу IPO ёки SPOни ўтказиш шартномаси тузилган андеррайтер ёки андеррайтерлар гуруҳи томонидангина амалга оширилади;
  • андеррайтер акциядорлик жамиятини дастлабки ўрганиш натижалари асосида акциялар хариди бўйича аризаларни тўплаш учун нарх чегараларини белгилайди;
  • IPO ва SPO йўли билан акцияларни тақсимлаш акцияларга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда, андеррайтер томонидан аниқланадиган ягона нарх асосида амалга оширилади;
  • андеррайтерга акциядорлик жамияти билан тузилган шартнома асосида акциялар тақсимланадиган инвесторларни танлаш, шунингдек, инвесторларга IPO ва SPO доирасида харид қилинган акцияларни сотиш тақиқланадиган муддатни белгилаш ҳуқуқи берилади.

 

2021 йил 1 ноябрга қадар “Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси” ДК ҳисоб рақамлари Марказий банкка ўтказилиши керак.

 

Эслатиб ўтамиз, андеррайтер фаолияти (андеррайтинг) — эмитент ва андеррайтер (андеррайтерлар) ўртасидаги шартномада белгиланган шартлар асосида эмитент қимматли қоғозларини чиқарилишини ташкиллаштириш ва/ёки кафолатли жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш фаолияти. Андеррайтер — андеррайтинг фаолиятини амалга оширувчи инвестиция воситачиси ёки тижорат банки.

 

Шунингдек, тегишли вазирлик ва идораларнинг “Молия ва инвестиция саводхонлиги” дастурини қуйидаги тамойиллар асосида амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқулланди:

  • аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш, уларни молиявий хизматлар ва маҳсулотлар, жумладан, капитал бозори ҳамда молиявий инструментлар ҳақида хабардор қилиш билан боғлиқ ташаббусларни ҳамжиҳатликда амалга оширган ҳолда мутасадди ташкилотлар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • илғор хорижий ўқув муассасалари ва тадқиқот институтлари, молия ташкилотларидан етакчи мутахассисларни молиявий саводхонлик даражасини оширишга оид таълим тадбирларига кенг жалб қилиш;
  • умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда ноиқтисодий йўналишдаги олий таълим ташкилотлари талабалари учун “Молиявий саводхонлик” ўқув курсини фан сифатида жорий этиш ва бошқалар. 

 

Наргиза Воҳидова.