Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

2021-2025 йилларда очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

29.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 808-сон қарори қабул қилинди.

 

"Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш концепцияси;
  • 2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш концепциясини 2021 йилда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси";
  • Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали тўғрисидаги низом.

 

Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш концепциясини  навбатдаги йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" лойиҳаси Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳар йилнинг 1 декабрига қадар ишлаб чиқилади ва Мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тасдиқланиши учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги очиқ маълумотлар порталига эгалик қилади, шунингдек уни техник қўллаб-қувватлаш ва таъминлаш ҳамда узлуксиз ишлаб туриши учун жавобгар ҳисобланади.

 

Давлат статистика қўмитаси давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Порталда ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади.

 

3 ой муддатда қуйидагилар ишлаб чиқилиб, тасдиқлаш учун Мувофиқлаштириш комиссиясига киритилиши зарур:

  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги - Портални электрон ҳукумат ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан босқичма-босқич интеграция қилиш бўйича режа-графикни;
  • Давлат статистика қўмитаси - давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда Порталда мажбурий эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар тўпламлари Рўйхатини.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 2021 йил 1 августга қадар Порталнинг янги талқинини ишлаб чиқиб, ишга туширилишини таъминлаш топширилди.

 

Қуйидагилар очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • очиқ маълумотларнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;
  • маълумотларнинг очиқлигини ташкилий-методик ва ахборот-технологик қўллаб-қувватлаш;
  • «Open Data Day» ва «Open Data Week» тадбирларини мунтазам ўтказиш;
  • ахборот базасини кенгайтириш;
  • очиқ маълумотларнинг мониторинги;
  • ходимларнинг малакасини ошириш, шунингдек очиқ маълумотлар соҳаси учун кадрлар тайёрлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах