Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

2021 йилда – Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги

22.10.2020

Читать на русском языке

Юбилей санаси 2021 йил 9 февралда нишонланади. Президент томонидан 19 октябрь куни буюк шоир таваллудини кенг нишонлаш тўғрисида қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан:

  • Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда – Ташкилий қўмита) таркиби;
  • Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Вазирлар Маҳкамасига тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

  • Президентнинг “Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;
  • Алишер Навоийнинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшганлик учун тақдирлаш мақсадида Алишер Навоий орденини таъсис этиш юзасидан таклиф киритиш;
  • Ҳирот шаҳридаги (Афғонистон) Алишер Навоийнинг мақбараси мажмуасида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш имкониятларини ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича таклиф киритиш топширилди.

 

Хорижий давлатларда сақланаётган Алишер Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари мамлакатимизга олиб келинади. 2020-2021 йиллар давомида Алишер Навоийнинг қўлёзмалари асосида шоир асарларининг мукаммал илмий нашри яратилади. 2021 йил ноябрь ойида Алишер Навоий яшаган давр, шоир ҳаёти, ижоди, адабий муҳити, устозлари, замондошлари ва издошлари ҳақида ҳикоя қилувчи, асарларининг қўлёзма ва нашр нусхалари тўғрисида маълумот берувчи адабий-бадиий кўргазма бўлиб ўтади.

 

Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этиш илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади. 2021 йил охирига қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонасида буюк шоир ва мутафаккирнинг асарлари ҳамда навоийшунослик фани бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг электрон платформаси яратилади.

 

Алишер Навоий асарларини узлуксиз ўқитиш концепцияси ишлаб чиқилади ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан барча таълим муассасаларида шу асосда ўқитиш йўлга қўйилади.

 

2020 йил декабрга қадар қуйидаги масалаларни ўз ичига олган “Навоий ва ёшлар” махсус дастури ишлаб чиқилади ва амалга оширилади:

а) қуйидагиларни ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш:

  • умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида - “Навоий ворислари” ғазалхонлик танлови;
  • Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари ўртасида - “Навоийни англаш” мавзусида иншолар танлови;

б) Бешта муҳим ташаббус доирасида ёш дастурчиларни кенг жалб этган ҳолда Алишер Навоий асарларининг мобиль иловаларини яратиш ва уларни ёшлар ўртасида оммалаштириш.

 

2021 йил февраль ойида Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган тасвирий санъат асарлари, миниатюралар, халқ амалий санъати намуналари кўргазмалари ўтказилади.

 

2021 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида:

  • Навоий шаҳрида “Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция;
  • Тошкент шаҳрида шоир таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тантанали адабий-бадиий анжуман ташкил этилади.

 

2021 йилда:

  • Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этилади;
  • Алишер Навоий ҳаёти ва асарлари асосида янги спектакллар яратилади ҳамда “Навоий сиймоси ва асарлари саҳнада” республика театрларининг фестивали ўтказилади, шоир ғазаллари асосида “Назм ва наво” кечалари, мақом танловлари ташкил этилади;
  • Алишер Навоий асарлари асосида бадиий ва мультипликацион фильмлар, шоир ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ янги маълумотлар ва манбалар асосида тўлиқ метражли бадиий-публицистик фильм яратилади;
  • “Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги” рукни остида шоир асарлари, унинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги илмий ва оммабоп китоблар туркуми чоп этилади.

 

2021 йилдан бошлаб мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбирлар ташкил этилади. Алишер Навоийнинг асарларини чет тилларга таржима қилиш, нашр этиш ва хорижий мамлакатларда тақдимотларини ўтказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилади.

 

Эльмира Сиразиева.