Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

2021 йилда автотранспорт учун йиғимлар миқдори ўзгармайди

29.12.2020

Читать на русском языке

 

2021 йил учун автотранспорт йиғимлари жорий, яъни 2020 йил учун белгиланган миқдорда тасдиқланди (25.12.2020 йилдаги ЎРҚ-657-сон Қонунга қаранг).

 

Бунда қуйидаги келтирилган жадвал назарда тутилмоқда.

 

Т/р

Йиғимлар ва тўловлар турлари

Йиғимлар ставкалари

I.

Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва ҳудудида транзит харакатланиши учун йиғимлар

(АҚШ долларида)

1.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет эл давлатларидан автотранспорт воситалари кирганлиги ва транзити учун йиғим, битта автоташувчи кирганлиги учун ставкалари (2–5-бандларда кўрсатилган мамлакатлар бундан мустасно)

400

2.

Тожикистон Республикаси юк автомашиналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва транзит ҳаракатланганлиги учун йиғимлар:



10 тоннагача

100


10 тоннадан 20 тоннагача

150


20 тоннадан юқори

200

3.

Қозоғистон Республикаси юк автомашиналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва транзит ҳаракатланганлиги учун йиғим

300

4.

Қирғизистон Республикаси юк автомашиналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва транзит ҳаракатланганлиги учун йиғим

300

5.

Туркманистон Республикаси юк автомашиналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва транзит ҳаракатланганлиги учун йиғимлар:



10 тоннагача

50

10 тоннадан 20 тоннагача

100

20 тоннадан юқори

150

II.

Автотранспорт воситаларини сотиб олинганлиги ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт воситаларининг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғим

1.

Янги (фойдаланишда бўлмаган) автотранспорт воситалари бўйича, бундан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган автомобиллар мустасно

харид қилиш нархининг 3%и

2.

Фойдаланилган автотранспорт воситалари бўйича:

эксплуатация муддатидан келиб чиқиб ҳар бир от кучига базавий ҳисоблаш миқдори фоизи ҳисобида

3 йилгача

3 йилдан 7 йилгача

7 йилдан юқори


енгил автомобиллар

11

9

6


мотоцикллар (шу жумладан, мопедлар) ва ёрдамчи двигатель ўрнатилган велосипедлар, кажавали ёки кажавасиз

10

7

5


бошқа моторли транспорт воситалари

16

13

9

 

Бунда:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб хорижий давлатларнинг оғир юк ташувчи ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтганлиги учун жадвалда кўрсатилган ставкалар бўйича йиғим тўланиши билан бир қаторда қўшимча равишда тўлов ундирилади;
  • Ўзбекистон Республикасига учинчи мамлакатлардан юклар олиб ўтишда ва Ўзбекистон ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон юк автотранспорт воситаларидан қўшимча равишда 175 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади;
  • гуманитар юкларни олиб ўтишда автотранспорт воситаларининг олиб кирилиши ва транзитида ундириладиган йиғимлар ставкасига нисбатан 0,5 камайтирувчи коэффициенти қўлланилади;
  • халқаро шартномада бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.