Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

2021 йилдан шифокорларни мажбурий онлайн-аттестациядан ўтказиш жорий этилади

08.04.2020

Читать на русском языке

 

Бу давлатимиз раҳбари 7 апрелда имзолаган қарорда назарда тутилган.

 

Ёзганимиздек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47 та тиббиёт коллежи Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилади, олий тиббий таълим соҳасида бир қатор ижобий ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда. Ушбу шарҳда олий таълим муассасалари битирувчилари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқамиз.

 

2020 йил 1 сентябрдан Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларидаги тиббиёт олий таълим муассасаларида фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгашлар ташкил этилади.

 

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилади. Унда 2021 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари ҳисобидан халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув-симуляцион маркази ташкил қилинади. Тиббиёт олий таълим муассасалари мавжуд бўлмаган ҳудудлар – Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган ва Сирдарё вилоятларида ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларида муассасанинг филиаллари очилади.

 

Тошкент шаҳридаги 1-сон Республика клиник шифохонаси негизида Марказнинг кўп тармоқли клиникаси тузилади. Марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари унинг бош шифокори ҳисобланади.

 

1 сентябрдан бошлаб тиббий-санитария ва фармацевтика кадрларининг узлуксиз касбий малакасини ошириш тизимида аккредитациядан ўтмасдан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ўқув дастурлари асосида ўқитиш ҳуқуқи қуйидаги муассаса ва ташкилотларга тақдим этилади:

  • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ва пуллик асосда – республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги илмий-тадқиқот институтлари ва ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари;
  • пуллик асосда – нодавлат тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда тегишли тиббий-санитария мутахассисликлар бўйича ўқув-симуляцион маркази (шу жумладан, мобиль ўқув-симуляцион марказ) ва илмий даражага эга мутахассислари мавжуд бўлган хусусий тиббиёт ташкилотлари.

 

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, шу жумладан бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасалари ходимларининг узлуксиз касбий малакасини ошириш жойларда ташкил этиладиган сайёр цикллар ва масофадан туриб ўқитиш асосида амалга оширилади.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб шифокорлар ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтадилар. У онлайн тартибда аудио ва видеокузатув остида ташкил этилади. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларидан аттестациядан ўтиш учун тўлов олинмайди.

 

Тиббий-санитария ва фармацевтика кадрлари учун малака оширишни назарда тутувчи узлуксиз касбий таълим тизимини жорий этган тиббиёт олий таълим муассасалари (шу жумладан, нодавлат тиббиёт олий таълим муассасалари), республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари, илмий-тадқиқот институтлари, ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари малака оширишдан муваффақиятли ўтган мутахассисларга сертификат расмийлаштиришга ҳақли. Ҳужжатда ўқиш кредитлари кўрсатилади. Сертификат намунасини Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайди.

 

Олег Заманов.