Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ВПФ: какие нарушения выявлены при назначении и выплате пенсий и пособий – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ, если дивиденды были направлены на увеличение УФ до 1 апреля 2018 года – читайте на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные – читайте на buxgalter.uz

2021 йилгача иқтисодий ривожлантириш йўналишлари белгиланди

10.01.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 8.01.2019 йилдаги ПФ-5614-сон Фармони билан  2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг “Йўл харитаси” тасдиқланди.

 

У Жаҳон банки ва бошқа халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Ҳужжатнинг асосий йўналишлари:

  • макроиқтисодий барқарорликни сақлаб туриш;
  • рақобатбардош бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнларини тезлаштириш;
  • фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси ва уларга давлат хизматларини кўрсатиш тизимини мустаҳкамлаш;
  • кучли бозор иқтисодиётида давлатнинг ролини кучайтириш ва атроф-муҳитдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

 

“Йўл харитаси”ни амалга оширишни таъминлаш бўйича Иқтисодий кенгаш ташкилий-мувофиқлаштириш ва таҳлилий функциялари билан, ҳамда унинг ҳузурида Халқаро экспертлар гуруҳи ташкил этилди.

 

Дастурни амалга ошириш механизми қуйидагича. Масъул идора “Йўл харитаси”га киритилган масалалар юзасидан материаллар ва НҲҲлар лойиҳаларини олдиндан Иқтисодий кенгаш Котибиятига киритади.  У ерда ҳужжатлар Иқтисодий кенгаш ва Халқаро экспертлар гуруҳи аъзолари билан қайта ишланади. Шундан кейин Иқтисодий кенгаш муҳокамаси ўтказилиб, тегишли қарорлар қабул қилинади.

 

Иқтисодий кенгаш норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойихаларини ишлаб чиқиш, кенг муҳокама қилиш, тасдиқлаш ва уларни Президент Администрациясига киритишни таъминлайди.

 

Давлат раҳбари иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг жадал ривожланишини таъминлаш учун қатор стратегиялар, концепциялар ва “Йўл хариталари” ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Уларни Президент Администрациясига киритишнинг аниқ муддатлари белгиланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Стратегиялар

Концепциялар

«Йўл хариталари»

давлат улушига эга бўлган корхоиаларни ислоҳ қилиш

2019 йил 1 июнгача

Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

2019 йил 1 апрелгача 

инвестицион муҳитни яхшилаш

2019 йил 1 апрелгача 

миллий рақамли иқтисодиётни ривожлантириш (Рақамли Ўзбекистон- 2030)

2019 йил 1 декабргача

қишлоқ хўжалигини ривожлантириш  

2019 йил 1 октябргача

ердан фойдаланишда мослашувчанлик ва шаффофликни ошириш

 

 

2019 йил 1 ноябргача

таълимни ривожлантириш

2020 йил  1 мартгача

монетар сиёсатни кучайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш

2019 йил 1 октябргача

атроф-муҳитии муҳофаза қилиш

2020 йил   1 сентябргача

сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш

 

2020 йил   1 сентябргача

давлат пенсия тизимини ислоҳ қилиш

2020 йил   1 январгача

молиявий секторни янада ривожлантириш

2020 йил   1 июнгача

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_