Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

2021 йилги Давлат дастури қабул қилинди

08.02.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 3.02.2021 йилдаги Фармони билан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.  

 

Аввал ушбу Дастур лойиҳаси бўйича батафсил шарҳ берилган эди. Давлат лойиҳасига киритилмаган ёки тузатишлар киритилган жиҳатларга тўхтатилиб ўтамиз.

 

Дастур йўналиши

Чора-тадбирлар

Коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш

Қуйидагиларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилади:

туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларида фаолият юритаётган субъектларнинг ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлиги тўланиши;

Президентнинг 19.03.2020 йилдаги ПФ–5969‑сон Фармонида назарда тутилган вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича 31.12.2020 йил ҳолатига кўра, мавжуд қарзига пеня ҳисобланишини тўхтатиш ва солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратиш чораларини кўрмаслик талаби;

коронавирус пандемияси даврида Президент томонидан тадбиркорлик субъектларига 31.12.2020 йил ҳолатигақолдиқда турган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича берилган фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) суммаси;

солиқ аудити ўтказишда «таҳлика-таҳлил» тизими босқичма-босқич жорий этилган ҳолда солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган кичик тадбиркорлик субъектларида солиқ аудити ўтказилишига мораторий

Ички туризмни оммалаштириш  

1.03.2021 йилдан 1.06.2022 йилга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун қуйидаги харажатларнинг бир қисмини қайтариш механизми жорий қилинади:

авиаташувчиларга – ички туризм йўналишларидаги авиақатновларда авиа чипта нархининг 25%и;

туроператор ва турагентларга – Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ташкил этилган турлар юзасидан авиа ва темир йўл чипталари нархининг 15%и ҳамда жойлаштириш воситаларининг жойлаштириш бўйича хизматлари (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10%и. Бунда, ушбу харажатларнинг бир қисмини қайтариш саёҳат амалга оширилган ҳудудлардаги жойлаштириш воситаларида камида бир кеча тунаб қолиш шарти билан тақдим этилади

Электр энергияси ва табиий газ таъминотида бозор муносабатларини шакллантириш  

 

Суюлтирилган газ импорти учун белгиланган божхона божи ва уни импорт қилиш учун талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар бекор қилинади;

2021 йил 1 июнга қадар ишлаб чиқарувчи ва импортёрлар учун электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш соҳасига бозор механизмларини жорий этиш орқали улгуржи бозорни шакллантириш «Йўл харитаси» ишлаб чиқилади 

ДСҚ фаолиятини «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида ташкил этиш  

Давлат солиқ хизматида «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида фермер хўжаликларининг даромад ва харажатларини автоматик шакллантириш ва солиқ органларига юбориш имконини берувчи электрон тизимни 2021 йил 1 июлга қадар амалиётга жорий этиш чоралари кўрилади.

Олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида 5 млрд сўмни ташкил этган, юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларига солиқ мониторингида иштирок этиш ҳуқуқи берилади

Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш

бошқа чора-тадбирлар билан бир қаторда, 2021 йил 1 июлга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қарорларни фақатгина махсус «E-qaror» электрон тизими орқали тайёрлаб, қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади 

Иқтисодиётни ривожлантириш

бошқа чора-тадбирлар билан бир қаторда, заргарлик соҳасида кенг имкониятлар яратиш учун «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК томонидан кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади 

Атроф-муҳитга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштириш

бошқа чора-тадбирлар билан бир қаторда, дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилишини аниқлаган ёки олдини олган фуқароларни рағбатлантириш тизими жорий этилади

 

Ҳужжат 4.02.2021 йилда Халқ сўзи газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.