Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь

2024 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди

27.12.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 2023 йил 25 декабрдаги «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-886-сон Қонун имзоланди.


ЯИМнинг ўсиш суръати 5,6−5,8 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда, бунда саноат маҳсулотларининг ўсиши 6 фоизни, хизматлар кўрсатиш соҳасида ўсиш – 6,1 фоизни, қишлоқ хўжалигида – 4 фоизни ташкил этади.  2024 йилда кутилаётган инфляция даражаси 8–10 фоизни ташкил этади.

 

2024 йилда ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича чекланган ҳажм 5 млрд АҚШ долларини, Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 25 трлн сўм миқдорини ташкил этади.

 

Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг олти ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:

  • республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш – Олий Мажлис палаталари томонидан;
  • республика бюджети умумий харажатларининг 3 фоизидан кам миқдордаги харажатларни қисқартириш – Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилади.

 

Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 25 трлн сўм миқдорида белгиланди.

 

2024 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ЯИМнинг 4 фоизи миқдорида белгиланди.

 

Қонунга асосан, солиқларнинг қуйидаги турлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган, шунингдек ЯТТ томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
  • норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2024 йилдан кучга киради.


Лола Абдуазимова