Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие минимальные ставки арендной платы использовать в Ташкенте для вашего вида деятельности Как сформировать платежку и отправить отчет по ИНПСКак уплачивать налог на имущество и представлять отчетностьКак уплачивать земельный налог и представлять отчетность

2026 йилга бориб божхона декларацияларини инсон омилисиз расмийлаштириш икки баробарга ошади

04.04.2025

Читать на русском языке

Президент томонидан 25.03.2025 йилдаги «Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-57-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжатда давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланган:

  • 2030 йилга қадар Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) божхона расмийлаштируви самарадорлиги кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон Республикасининг ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражага кўтариш;
  • 2026 йилга қадар божхона декларацияларини инсон омилисиз расмийлаштирув улушини икки баробарга ошириш;
  • 2028 йилга қадар божхона кўригини 21 фоиздан 15 фоизга тушириш;
  • 2030 йилга қадар сунъий интеллект элементларидан фойдаланган ҳолда хавфни бошқариш тизими самарадорлигини 2 баробарга ошириш.

 

2025 йил 1 июлдан бошлаб ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи савдо юкларига тегишли ҳар қандай ҳужжатларга муҳр ва штамп босиш ҳамда уларни ёзма тарзда рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади. Барча тартиботлар ушбу ҳужжатларни электрон шаклда тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

 

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари божхона тўловлари ва божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бошқа тўловларни республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.

 

2025 йил 1 декабрдан бошлаб божхона ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимларида божхона юк декларацияларини соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш имконини берувчи «Толлинг операциялари» модули амалиётга жорий этилади.

 

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • ўтказиш пунктларида ундириладиган барча турдаги йиғим ва тўловлар божхона органларининг ахборот тизими орқали ундирилади ва ҳисоби юритилади;
  • «Ғишткўприк», «Зангиота» ва «Довут ота» ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун икки йўлакли хавфларни бошқариш тамойилларига асосланган давлат назорат тартиботини қўллаш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда:
  •  
    • «яшил йўлак»да - хавф даражаси паст бўлган автотранспорт воситалари ва унга юкланган товарларни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинишида давлат назоратининг барча шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди, автотранспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисига нисбатан амалга ошириладиган ҳужжатли назорат бундан мустасно;
    • «қизил йўлак»да - давлат назорати хавф даражаси юқори ва тасодифий танловда аниқланган автотранспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
    • «қизил» ёки «яшил» йўлаклар божхона органларининг «Хавфларни бошқариш» ахборот тизими орқали автоматик тарзда белгилаб берилади;
    • ўтказиш пунктидаги давлат назорат органлари ходимлари томонидан «профайлинг» танлов асосида автотранспорт воситалари божхона органларининг «Хавфларни бошқариш» ахборот тизимида «яшил йўлак»дан «қизил йўлак»ка йўналтирилиб, тегишли назорат шакллари қўлланади;

 

Бундан ташқари, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган товарлар 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда улар суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилиши ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этилиши белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.04.2025 йилдан кучга кирди.

 



Подробнее: https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/bojhona_mamuriyatchiligi_takomillashtirilmoqda

Курс валют

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум