Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:В каком размере платить больничные при Covid Суд восстановил уволенного работника, но на его место успели принять другого Подскажите работнику, как получить социальное пособие Когда работник вправе требовать изменения условий труда Снижена административная и налоговая нагрузка

2 та халқаро шартнома тасдиқланди

27.04.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 20.04.2021 йилдаги “Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-5080-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2012 йил 5 сентябрь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасида Буюк Британиянинг Афғонистон Ислом Республикаси хавфсизлигини таъминлаш, уни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатлардаги иштироки муносабати билан Афғонистон Ислом Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кетиладиган юкларнинг қуруқликдаги транзитини "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик темир йўл компаниясини мажбурий тартибда жалб қилган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённома;
  • 2012 йил 5 сентябрь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасида Буюк Британиянинг Афғонистон Ислом Республикаси хавфсизлигини таъминлаш, уни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатлардаги иштироки муносабати билан моторли зирҳланган (қурол-аслаҳа билан жиҳозланмаган) транспорт воситаларининг Афғонистон Ислом Республикасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённома.

 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

 

Битим истиқболда Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларининг ҳуқуқий асосларини сақлаб қолиш учун шундай муҳим мақсад ва йўналишларни қамраб олади, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада давом эттириш, шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Вохидова.