Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uzКак оформить частично оплачиваемый отпуск – читать на buxgalttr.uzКак провести обязательный аудит до 1 мая – читать на buxgalter.uzКак управлять деньгами при помощи смартфона – читать на buxgalter.uz

3000 дан ортиқ тадбиркор аёлларга имтиёзли кредитлар берилади

05.12.2019

Читать на русском языке

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2019 йилдаги хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 919-сон қарорида назарда тутилган.

 

3 112 нафар хотин-қизлар умумий суммаси 102 млрд 253 млн сўм бўлган, тасдиқланган ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали ўз бизнесини бошлаши ва кенгайтириши мумкин. Уларга Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 85,5 млрд сўмлик кредитлар ажратилади. Қолган қисми – дастур иштирокчиларининг ўз маблағлари ҳисобидан. Ноябрь ойида улар учун ташкил этилган ўқув курслари натижаларига кўра «Халқ банки» орқали имтиёзли кредит берилиши учун Хотин-қизлар қўмиталарининг тавсияномасини олганлар аниқланади. 

 

Таклиф этилаётган инвестиция лойиҳалари йўналишлари: қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаси. Шу тариқа, 89 мингга яқин хотин-қизлар иш билан таъминланади.

 

Хотин-қизлар ҳунармандчилик, ипакчилик ва томорқа хўжаликларига жалб этилган ҳолда ишга жойлаштирилади. Бунда 40 минг нафар хотин-қизлар иш билан таъминланади. Наманган ва Фарғона вилоятларида янгитдан ташкил этиладиган ҳунармандчилик ва ипакчилик кластери корхоналарига янги тутзорлар барпо этиш ҳамда ипак мато ва гиламлар тўқиш учун 100 гектардан кам бўлмаган ер майдонлари ажратилади. 

 

Бундан ташқари, кам таъминланган оилалардаги касб-ҳунар коллежларида ўқиган 22 520 нафар хотин-қизлар «Ўзпахтасаноат» АЖ тикувчилик-тўқимачилик мажмуаларига ишга қабул қилинади.

 

Қабул қилинган барча чора-тадбирлар натижасида республика бўйича 129 минг нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.