Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

3 ёшгача фарзандлилар аҳлоқ тузатиш ишларидан ҳоли

28.09.2016

 

23.06.2016 й.ЎРҚ–411-сон Қонун билан 3 ёшгача фарзанди бор аёлларга нисбатан аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини қўллаш таъқиқланди.

 

Жиноят Кодексининг 46-моддаси 3-қисмидаги ўзгаришларга кўра, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси пенсия ёшига етганлар, меҳнатга қобилиятсизлар, ҳарбий хизматчилар, ҳомиладор аёллар ва ёш боласини боқиш учун таътилда бўлган аёллардан ташқари 3 ёшгача фарзанди бўлган аёлларга нисбатан ҳам қўлланилмайдиган бўлди.

 

Эслатиб ўтамиз! Муқаддам мазкур имтиёз бола уч ёшга тўлгунига қадар болани боқиш учун таътилда бўлган аёлларга нисбатан қўлланилар эди (Меҳнат Кодекси 234-моддаси). Бироқ бунинг учун аёл расман ишга жойлашган бўлиши ва жазо белгиланишидан олдин таътилга чиққан бўлиши даркор эди.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2016 й. 1-сон “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 19-бандига кўра, уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш билан банд бўлган аёлларга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари қўлланилмас эди.

 

Энди эса шунчаки оналик ва боланинг 3 ёшга тўлмаганлиги ахлоқ тузатиш ишлари қўлланилмаслиги учун асос бўла олади.

 

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 50-моддаси 10-қисмида кўрсатилганидек, 3 ёшгача фарзанди бўлган аёлларга нисбатан улар катта ижтимоий хавф туғдирмаган, эҳтиётсизлик сабаб ҳамда қасддан содир этилган оғир бўлмаган жиноятлари учун озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазо қўлланилмайди.

 

Шу тариқа, аксарият ҳолатларда бундай аёлларга нисбатан енгил жазо турлари, масалан, жарималар қўлланилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латыпов,

бизнинг эксперт

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах