Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

"4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала автомобиль йўлини реконструкция қилиш" лойиҳасининг муддати узайтирилди

05.11.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 2.11.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ПҚ-5273-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарорига мувофиқ ҳамда республика Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида транспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларига риоя этилиши устидан замонавий ва самарали назоратни ташкил этиш мақсадида қабул қилинган.

 

Қарор билан Президентнинг қарорларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

 

биринчидан, Президентнинг 28.12.2011 йилдаги ПҚ-1671-сон қарорига 1-иловада Саудия тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала автомобиль йўлини реконструкция қилиш" лойиҳасининг инвестициявий даврини амалга ошириш муддати 126 ойни ташкил этади.

 

Иккинчидан, Президентнинг 26.05.2017 йилдаги ПҚ-3011-сон қарорининг 2-бандида Лойиҳанинг инвестициявий даврини амалга ошириш муддати 2022 йил 1 июлга қадар узайтирилди.

 

Учинчидан, Президентнинг 9.12.2019 йилдаги ПҚ-4545-сон қарори 31-банд билан тўлдирилди, унга мувофиқ:

а) республика Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида:

  • чет давлатлар автотранспорт воситаларининг, шу жумладан республикага кириб келаётган оғир вазнли ва/ёки йирик габаритли транспорт воситаларининг республикага кириши ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтиши учун йиғимлар ва тўловлар амалга оширилиши;
  • ташувчилар томонидан транспорт воситаларининг рухсат этилган вазн ва габарит параметрларига риоя этилиши устидан назорат божхона органлари томонидан амалга оширилади;

б) 2021 йил 1 декабрдан бошлаб республика ҳудудига чет давлатлар автотранспорт воситаларининг кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтиши учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

  • 70%и - Давлат бюджетига;
  • 20%и - Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига;
  • 10%и - Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида замонавий назоратни ташкил этиш ҳамда ушбу божхона постлари ҳудудидаги ички автомобиль йўлларини тегишли ҳолатда сақлаш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармасига.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах