Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

7 794 та қишлоқ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилади

06.04.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида:

а) қишлоқлар (маҳаллалар) рўйхати қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилади:

  • олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда жойлашганлиги;
  • Президентнинг Халқ қабулхоналари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига аҳоли томонидан йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича келиб тушган мурожаатлар сони;
  • аҳоли ва тадбиркорларда ўзлари истиқомат қилаётган (жойлашган) қишлоқ (маҳалла) ҳудудини биргаликда ободонлаштириш юзасидан ташаббусларнинг мавжудлиги;
  • «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақомига эгалиги;

б) қишлоқларда (маҳаллаларда) амалга ошириладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ҳамда уларни молиялаштириш учун талаб этиладиган маблағларни туман (шаҳар) ҳокимликлари маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларида ҳимоя қилади;

в) ҳар бир қишлоқни (маҳаллани) ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тегишли қишлоқдаги (маҳалладаги) мавжуд имкониятлар, аҳолининг узоқ йиллар давомида шаклланган салоҳияти, тадбиркорлик муҳити ва «ўсиш нуқталари» инобатга олинган ҳолда белгиланади;

г)  маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қуйидагилар билан боғлиқ тадбирлар амалга оширилади:

  • аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, жойларда оқава сув хандақлари ва санитария иншоотларини барпо этиш;
  • электр таъминотини яхшилаш, алоқа ва ахборотлаштириш тизимини модернизация қилиш, аҳолига газ ёқилғиси узлуксиз етказиб берилишини ташкил этиш;
  • ички автомобиль йўллари, пиёдалар йўлаклари, транспорт тўхташ бекатлари ва бошқа йўл инфратузилмасини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, йўлбўйларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
  • қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, ирригация тизимларини барпо этиш, сизот сувлар сатҳини пасайтириш, ариқларни тозалаш ва фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни фойдаланишга киритиш;
  • ижтимоий соҳа объектлари, жумладан мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек туризм объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш.

 

Барча туман ва шаҳарлардаги жами 7 794 та қишлоқ ва маҳаллада умумий қиймати 20,8 трлн сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишни назарда тутувчи параметрлар тасдиқланди. Улар жумласида қуйидагилар ҳам бор:

  • ички йўлларни, ичимлик суви таъминоти ва оқава сув, электр энергияси ва газ таъминоти тизими объектларини қуриш ва таъмирлаш параметрлари;
  • ирригация объектларини қуриш ва таъмирлаш параметрлари, алоқа ва ахборотлаштириш тизимини ривожлантириш параметрлари, спорт ва болалар майдончалари барпо этиш, қишлоқ ва маҳаллалар кўчаларини ободонлаштириш параметрлари; 
  • ижтимоий соҳа объектларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комплекслари, маҳалла гузарлари ҳамда маданият марказларини қуриш ва таъмирлаш параметрлари;
  • уй-жой фондини яхшилаш параметрлари;
  • жамоат транспорти ва маиший чиқиндилар билан ишлаш инфратузилмасини ривожлантириш параметрлари;
  • ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тизими объектларини қуриш ва таъмирлаш параметрлари.

 

Шунингдек «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла», ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш манбалари тасдиқланди.

 

Белгиланган тартибга мувофиқ:

  • Дастурлар доирасида ички йўлларга қум-шағал аралашмасини ётқизиш билан боғлиқ ишларни бажариш тўғрисида тузиладиган шартномаларда 30% миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади;
  • Дастурлар билан қамраб олинган ҳудудлардаги газ истеъмолчиларига электрон газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ҳамда ушбу истеъмолчиларни табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига улаш навбатсиз амалга оширилади.

 

Ҳужжат 2.04.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Наргиза Воҳидова.




kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах