Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему с 1 сентября оказались ликвидированными неработающие хозсубъекты Как в онлайн-ККТ проводить обмен товара Как оформить возврат в онлайн-ККТ

Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари очилади

30.09.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2025 йилдаги "Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида табиий фанлар йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 608-сон қарори қабул қилинди.

 

ММТВ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим ташкилотлари, шунингдек вазирликлар ва идоралар тизимидаги умумий ўрта таълим ва касбий таълим ташкилотлари негизида Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилади.

 

Ҳужжат билан 2025 йилда очиш режалаштирилаётган филиаллар рўйхати, шунингдек 2026–2027 йилларда қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилаётган филиаллар рўйхати тасдиқланди.

 

Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб табиий фанлар йўналиши бўйича таянч мактаб ҳисобланади.

 

Филиалларга қабул 7-синфдан бошланади, бунда бир синфда ўқувчиларнинг энг кўп сони 24 нафардан ошмаслигини ҳисобга олган ҳолда, қабул параметрлари Агентлик томонидан белгиланади.

 

Филиалларда ўқувчилар учун турар жой ҳамда аутсорсинг асосида белгиланган тартибда бепул соғлом овқатланиш ташкил етилади.

 

Филиалларнинг қурилиш ишлари таянч мактабнинг шароитидан кам бўлмаган, ягона ёндашув асосида 2026–2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 29.09.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова