Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2016 йилдаги 413-сон қарори билан 1.01.2017 йилдан бошлаб адлия органлари ва муассасалари даромадларини тақсимлашнинг янги тартиби тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Адлия органлари даромадлари қандай тақсимланади?
Адлия органлари даромадлари қандай тақсимланади?
09.01.2017

Нотариал ҳаракатларни содир этганлик учун ундириладиган давлат божи суммалари қуйидагича тақсимланади:
- 78 фоизи - туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;
- 12 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга;
- 10 фоизи - маблағларни адлия органларининг шахсий ҳисоб рақамларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идораларини ва нотариал архивларни молиялаштиришга.
Ундириладиган герб йиғимидан туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига ажратмалар:
- гербли (махсус) бланкаларда ишончномалар ва битимларни нотариал тасдиқлаганлик учун - 50 фоиз миқдорида;
- фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан гербли гувоҳномалар берганлик учун - 15 фоиз миқдорида.
Ўзбекистон Ҳукуматининг айрим қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
.
.
Читайте в свежих номерах
2026, 2 сентября№ 35
- Что изменится с 1 сентября
- Услуги кадастровых органов будут упрощены
- Договор подписки N
- О налоге вместе с декларацией, дисциплине при переосвидетельствовании и переводе пенсии на другой вид
- Представление отчетности по налогу с доходов нерезидента, если услуги фактически оказаны за пределами Узбекистана




