Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzНужно ли платить НДС, если выбывающий учредитель забирает основное средство Как подготовиться к маркировке напитков в алюминиевой таре Как вывести из оборота маркированный товар Правовые основы строительной деятельности Правовые основы строительной деятельности

Адлия органлари тизими қайта ташкил этилади

18.03.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 17.03.2022 йилдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжатнинг мақсади - жумладан бюджет маблағларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, ихчам ва самарали бошқарувни яратиш, декларатив хусусиятга эга вазифаларни бекор қилиш орқали аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишда адлия органларининг роли ва масъулиятини кучайтириш.

 

Фармон билан Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги ва унинг ҳудудий марказларини Адлия вазирлигига қўшиб олиш назарда тутилган.

 

Вазирлик зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

а) аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш йўналишида:

  • жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига тезкор, қулай ва сифатли давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;
  • давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан, тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;

б) интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш йўналишида:

  • интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда ихтиролар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;
  • ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш.

 

Адлия вазирлиги фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Белгиланишича, юридик хизмат кўрсатиш марказлари, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органлари барча ҳуқуқ ва ваколатларини сақлаган ҳолда туман (шаҳар) адлия бўлимлари тузилмасига ва бўйсунувига ўтказилади. Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармалари уларни шакллантириш манбалари ва фойдаланиш йўналишларини сақлаган ҳолда барча қолдиқ маблағлари билан биргаликда Вазирлик тасарруфига ўтказилади.

 

1 майдан бошлаб Вазирлик томонидан вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти мониторинг қилинади. Унинг натижаси бўйича ҳар чоракда Президент Администрациясига ахборот киритиб борилади.

 

2023 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхалари мажбурий тартибда Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг ягона базасида сақланади;
  • “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси Ягона базани юритиш, техник таъминлаш ҳамда муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Ягона базага киритиш жараёнини мувофиқлаштириш бўйича масъул – оператор этиб белгиланади;
  • объектнинг электрон назорат нусхалари Ягона базага муаллифлик ҳуқуқи объектларини сақлаш фаолиятини амалга оширувчилар (депозитарийлар) томонидан жойлаштирилади;
  • объектнинг электрон назорат нусхалари Ягона базага киритилгандан сўнг, унинг сақловга қабул қилинганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим қилинади.

 

Вазирлик тузилмасида қуйидагилар ташкил этилади:

а) бошқарув ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида:

  • Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси, Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ҳамда Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармасидан иборат Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик департаменти;
  • Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси ҳамда Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармаси негизида Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси;
  • Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси негизида Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармаси;
  • Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ҳамда Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси негизида Қонунчиликни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси;

б) Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги қўшиб олиниши муносабати билан бўшаётган штат бирликлари доирасида:

  • Давлат хизматлари департаменти;
  • Интеллектуал мулк департаменти.

 

Бундан ташқари, қуйидагилар назарда тутилган:

  • “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги қошидаги Интеллектуал мулк консультатив маркази” ДУКни Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси сифатида қайта ташкил этиш;
  • Давлат хизматлари агентлиги ҳузуридаги “Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази” давлат муассасасини Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Давлат хизматларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси этиб қайта номлаш.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-18
  • USD:12587.94 (+0.00) сум
  • EUR:13776.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.19 (+0.00) сум