Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какими льготами могут воспользоваться предприятия фармотрасли по указу №УП-35 начиная с 2026 года Какими налоговыми льготами могут воспользоваться шелководческие хозяйства по №ПП-87 начиная с 2026 года Как уплачивать компенсационные выплаты за загрязнение окружающей среды и размещение отходов

Адвокат лицензиясига имтиҳон топшириш учун ҳужжатлар – нотариал тасдиқланмаган ҳолда

09.01.2018

Адлия вазирининг буйруқлари (рўйхат рақамлари 1921-1 ва 1928-1, 2018 йил 6 январь) билан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом ҳамда  Адвокат стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари Ҳукумат ўзининг 20.12.2017 йилдаги 1001-сон қарори билан 50 дан ортиқ турли ҳужжатларнинг нусхаларини нотариал тасдиқлашни бекор қилган эди (шарҳга қаранг).

 

Энди мазкур тартиб қуйидагилар учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳолатларига ҳам татбиқ этилади:

  • Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаларида адвокат мақомига эга бўлишга малака имтиҳонини топшириш учун;
  • адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс томонидан адвокатлик тузилмасида стажировка ўташ учун.

 

Шу тариқа, юқорида кўрсатилган ҳолатларда олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ва меҳнат дафтарчасининг нотариал тасдиқланган нусхалари талаб этилмайди. Талаб этилган жой бўйича асли (ёки иш жойи бўйича тасдиқланган меҳнат дафтарчасининг нусхаси) тақдим этилади.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 8.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.