Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Адвокатлик фаолияти учун лицензия – ЯИДХП орқали

09.08.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 5.08.2022 йилдаги 432-сон қарори билан Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга мувофиқ адвокатлик фаолиятини лицензиялаш қуйидаги мутахассисликлар бўйича амалга оширилади:

  • фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш;
  • маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш.

 

Ҳар бир адвокат тегишли ихтисосликни мустақил танлаш ва у бўйича малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқига эга.

 

Талабгор лицензия олиш учун қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

  • Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
  • олий юридик маълумотга эга бўлиши;
  • юридик мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажига эга бўлиши;
  • адвокатлик тузилмасида камида 3 ой стажировка ўтаган бўлиши;
  • малака имтиҳонини муваффақиятли топширган бўлиши.

 

Талабгор лицензия олиш учун аризани «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали онлайн юборади. Аризалар ҳар куни, дам олиш куни ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.

 

Танланган ихтисослик бўйича малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор лицензия олиш учун 3 ой ичида тегишли лицензияловчи органга (Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига) мурожаат қилиши лозим.

 

Лицензия талабгорнинг доимий яшаш жойи бўйича лицензияловчи орган томонидан чекланмаган муддатга берилади ва Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида амал қилади.

 

Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 50%и миқдорида йиғим ундирилади.

 

Йиғим тўлангандан сўнг ариза автоматик тарзда талабгорнинг доимий яшаш жойидаги лицензияловчи органга юборилади. Ариза 10 иш куни ичида кўриб чиқилади. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга хабарнома юборилади. 

 

Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда давлат божини (1 БҲМ) тўлайди. Тўлов тўлангандан сўнг QR-код қўйилган лицензия талабгорга юборилади.  

 

Ушбу тартиб 2023 йил 1 январдан кучга киради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2023 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.