Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Окончательные ставки земельного налога в Ташкенте учитывают не ту экономическую зону. Что делать?Если пропустили срок перехода на НДС и налог на прибыль Когда предприятия общепита могут не переходить на уплату НДС и налога на прибыльЧто изменится с 1 февраля

Афғонистон билан савдо айланмаси 2023 йилда 2 млрд АҚШ долларига етказилади

19.11.2020

Читать на русском языке

 

Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорлик янада кенгайтирилади ва мустаҳкамланади (12.11.2020 йилдаги ПҚ-4892-сон қарорга қаранг).

 

Шу муносабат билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигига қўшимча вазифалар юкланди ва қуйидаги йўналишлар бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди:

  • икки мамлакат ўртасида товарлар ва хизматларни эркин айирбошлашни таъминлашга қаратилган қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • ўзаро савдо ҳажмини ошириш – 2023 йилгача иккала мамлакатнинг савдо айланмасини йиллик ҳисоблашда 2 млрд АҚШ долларига етказиш режалаштирилмоқда;
  • инфратузилмани яхшилаш, шу жумладан Сурхондарё вилоятининг чегараолди ҳудудида Афғонистон фуқаролари учун тиббиёт, ўқув ва бошқа хизматлар кўрсатилиши учун шарт-шароитлар яратиш;
  • икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш – бизнес-форумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, ҳамкорликдаги маданий тадбирларда иштирок этиш ва бошқалар.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг Афғонистон Ислом Республикаси билан ташқи иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўринбосари тайинланади. У бир вақтнинг ўзида Термиз Халқаро савдо маркази дирекциясининг директори лавозимида ҳам фаолият юритади. Унга бошқа вазифалар билан бир қаторда қўшни давлатда марказлаштирилган тартибда ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини етказиб берувчи савдо уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси ҳам юкланади. 2020 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги элчихонаси штатлар жадвалига савдо ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими киритилади.

 

1 декабрга қадар Сурхондарё вилоятида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз», «Ўзкимёсаноат», «Ўзавтосаноат» ва «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик жамиятлари, «Ўзэлтехсаноат», «Ўзсаноатқурилишматериаллари», «Ўзтўқимачиликсаноат» ва «Ўзчармсаноат» уюшмаларининг ваколатхоналари очилади. Бўлинмалар афғонистонлик шериклар билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида фаолият юритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.