Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Аграр сектор зарур техника билан таъминланади

02.08.2019

Читать на русском языке

 

Бунинг учун давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид зарур чора-тадбирлар Президентнинг 2019 йил 31 июлдаги қарорида назарда тутилган.

 

Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги тартиби жорий этилаётир:

 

биринчидан, 2019-2021 йилларда маҳаллийлаштириш даражаси 20%дан кам бўлмаган ҳолда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинганида техника нархининг 15%и миқдорида субсидия берилади;

 

иккинчидан, комбайнларни хорижда хизмат кўрсатиш (хизматлар экспорти) учун ташиш транспорт харажатларининг 80%и компенсация қилинади.

 

Бунга 2019 йилда 60 млрд сўм, кейинги йилларда эса талабга мувофиқ зарур маблағлар йўналтирилади. Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш механизми бир ой муддатда ишлаб чиқилиб Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган алоҳида ҳужжатда акс эттирилади.

 

Молия вазирлиги маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникалари харидларини кредитлаш ва уларни лизингга бериш тизимини такомиллаштириш мақсадида миллий валютада банкларга 50 млн АҚШ доллари эквивалентида маблағларни жойлаштиради.

 

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг ва кредитга етказиб берилишини  молиялаштиришга халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банкларининг 60 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит линиялари йўналтирилади.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах