Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Платность счета-фактуры – это новый налог? - читать на buxgalter.uzКак подготовиться к проведению инвентаризации по всем правилам - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как провести инвентаризацию - читать на buxgalter.uzГНК аннулировал свидетельство плательщика НДС. Законно ли это? - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uz

Ахборот ёш тоифалари бўйича таснифланади

12.09.2017

 

8.09.2017 йилдаги ЎРҚ-444-сон «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган бўлиб, ярим йилдан кейин кучга киради.

 

Ушбу ҳужжатнинг қонун лойиҳаси босқичидаги шарҳи ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алия Юнусованинг батафсил тушунтиришлари билан танишиб чиқишни таклиф қиламиз.

 

Таъкидлаш жоизки, болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот жумласига болалар (18 ёшга тўлмаган шахслар) ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборот маҳсулоти, шунингдек муайян ёш тоифаларидаги болалар ўртасида тарқатилиши чекланган ахборот маҳсулоти киради (қуйидаги жадвалга қаранг).

Ахборот, деганда қуйидагилар тушунилади:

  • ОАВ маҳсулоти;
  • босма маҳсулот;
  • ҳар қандай турдаги ташувчилардаги аудиовизуал маҳсулот;
  • ДТдан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, телекоммуникация тармоқларига, шу жумладан Интернетга жойлаштириладиган ахборот;
  • компьютер ўйинлари;
  • томошабоп тадбирлар воситасида тарқатиладиган ахборот. 

 

 

Болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборот маҳсулоти

Муайян ёш тоифаларидаги болалар ўртасида тарқатилиши чекланган ахборот маҳсулоти

-            болаларни уларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига хавф соладиган хатти-ҳаракатларни содир этишга, шу жумладан ўз соғлиғига зарар етказишга, ўз жонига қасд қилишга ва шундай ҳаракатларни тарғиб қилишга ундайдиган;

-            болаларда алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилиш, қимор ўйинларида, оммавий тартибсизликларда иштирок этиш, фоҳишалик, дарбадарлик, тиланчилик ёки ғайриижтимоий хатти-ҳаракатнинг бошқа шакллари билан шуғулланиш истагини пайдо қиладиган;

-            одамларга ёки ҳайвонларга нисбатан зўравонлик ва шафқатсизлик қилиш мумкинлигини асослайдиган ёки оқлайдиган ёхуд зўравонлик хатти-ҳаракатларини амалга оширишга ундайдиган;

-            оилавий қадриятларни инкор этадиган, ахлоқсизликни тарғиб қиладиган, шунингдек ота-онасига ва оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳурматсиз муносабатни шакллантирадиган;

-            ғайриқонуний хулқ-атворни оқлайдиган ва ҳуқуқбузарлик содир этишга олиб келадиган;

-            жамиятда бузғунчилик ғояларини тарғиб этишга чақирадиган;

-            уятли сўзларни ўз ичига олган;

-            порнография хусусиятига эга бўлган ахборотни ўз ичига олган;

-            ғайриқонуний ҳаракатлар натижасида жабрланган болалар тўғрисидаги, шу жумладан бундай боланинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг фото- ва видеотасвирлари, бундай боланинг туғилган санаси, унинг овози ёзилган аудиотасма, яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи, ўқиш ёки иш жойи тўғрисидаги, бундай боланинг шахсини бевосита ёхуд билвосита аниқлашга имкон берадиган бошқа ахборотни ўз ичига олган ахборот маҳсулоти киради.

 

-    шафқатсизлик, жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик, жиноят ёки жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатлар тасвири ёки баёни тарзида тақдим этиладиган;

-    болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотадиган, шу жумладан куч ишлатилмаган ўлимни, касалликни, ўз жонига қасд қилишни, бахтсиз ҳодисани, аварияни ёки фалокатни ва (ёки) уларнинг оқибатларини инсон қадр-қимматини камситадиган шаклда тасвирлаш ёки баён этиш тарзида тақдим этиладиган;

-    эркак ва аёл ўртасидаги жинсий муносабатларни тасвирлаш ёки баён этиш тарзида тақдим этиладиган;

-    уятли сўзлар жумласига кирмайдиган ҳақоратли сўзларни ўз ичига олган ахборот маҳсулоти киради.

 

Ахборот маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари ва (ёки) тарқатувчилари уни тарқатиш бошлангунига қадар ёшга оид таснифини белгилайди. Бунинг учун Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида аккредитациядан ўтган экспертлар жалб этилиши мумкин.

 

Шу тариқа, ҳар бир ахборот маҳсулоти болаларнинг 5 та ёш тоифасидан бирига алоқадор бўлиши ва тегишли белги қўйилган бўлиши даркор.

 

«0+» - етти ёшга тўлмаган болалар учун ахборот маҳсулоти;

 

«7+» - етти ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти;

 

«12+» - ўн икки ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти;

 

«16+» - ўн олти ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти;

 

«18+»-  болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулоти.

 

Ёшга оид таснифлаш чоғида ахборот маҳсулоти қуйидаги баҳоланади:

  • унинг мавзуси, жанри, мазмуни ва бадиий безаги;
  • муайян ёш тоифасидаги болалар томонидан ундаги ахборотнинг идрок этилиш хусусиятлари;
  • ундаги ахборотнинг болалар соғлиғига зарар етказиш эҳтимоли.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Олег Заманов,

 экспертимиз.