Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные и компенсацию за неиспользованный отпуск по новому ТК Агрегаторы такси и предприниматели, оказывающие услуги такси, налаживают выдачу чеков Госпрограмма на 2024 год: что получит бизнес Как руководителю контролировать бухгалтера, не обладая тонкостями знаний бухгалтерского учета

Аҳоли ва бизнесдан 50 га яқин маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади

29.05.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 24.05.2023 йилдаги “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-162-сон Қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан рақамлаштириш соҳасидаги 300 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланмоқда, жумладан:

  • 112 таси – давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича (мисол учун, коммунал хизматлар учун тўловни ягона ҳисобварақ орқали амалга ошириш, “электрон рецепт”, “электрон таълим” тизимларини йўлга қўйиш ва бошқалар);
  • 51 таси – иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини рақамлаштириш бўйича;
  • 137 таси – ҳудудларни рақамли трансформация қилиш бўйича.

 

ЯИДХПда жорий этилаётган 95 та хизмат ва сервислар тасдиқланмоқда, улар қаторида, туғилганлик ҳақида маълумотнома олиш, болаларни мактабларга тақсимлаш, талабаларни турар жойларга жойлаштириш, алимент олишга ариза бериш, солиқ декларацияларини тақдим этиш, ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиш ва бошқалар.

 

“Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали 2023 йил 1 декабрдан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинмоқда.

 

2023 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига электрон тижорат фаолияти доирасида эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат берилади.

 

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари томонидан амалга оширилишига рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига қуйидаги қўшимча йўналишлар киритилмоқда:

  • дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда мультимедиа, дизайн ва мультипликация маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва хизмат кўрсатиш;
  • IT-парк ва унинг филиаллари ҳудудида жойлашган ва юридик манзилда рўйхатдан ўтган ташкилотлар томонидан ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш ҳамда акселерация дастурларини амалга ошириш.

 

IT-парк дирекцияси ҳамда устав фондида 50% ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахслар томонидан IT-парк ҳудудида жойлашган кўчмас мулк объектларини рақамли технологиялар соҳасида илғор стартап лойиҳаларига эга IT-парк резидентларига тўғридан-тўғри ижарага беришга рухсат этилади.

 

2023 йил 1 августдан бошлаб ёшларга компьютер харидлари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан микроқарз шаклида ҳамда "Ёшлар дафтари" ва Камбағалликни қисқартириш ва банддик вазирлиги Жамғармалари ҳисобидан бериладиган субсидия маблағларини ижтимоий контракт асосида ёшлар хоҳишига кўра алоҳида очилган банк картасига (нақдлаштириш имкониятисиз) ўтказишга рухсат берилади.

 

2023 йил 1 октябрдан бошлаб В2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга бўлган фуқаролар томонидан тизим бошқаруви, маълумотлар базаси ва "булутли" платформани бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларда халқаро IТ-сертификатларни олиш харажатларининг 100 % қисмини қоплаш тизими жорий этилади.

 

Шунингдек, битирувчиси IТ-хизматларни экспорт қилувчи IТ-парк резиденти бўлган компанияларга ишга жойлашган нодавлат ўқув марказларига ҳар бир битирувчи учун  БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёшлар учун эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш йўлга қўйилади.

 

Ҳужжатга мувофиқ, 2024 йил якунига қадар барча аҳоли яшаш масканлари кенг полосали мобил алоқа ва кенг полосали маълумотлар узатиш тармоқлари билан тўлиқ қамраб олинади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.