Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Аҳолига аллергологик ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади

27.11.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 23.11.2023 йилдаги «Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-371-сон қарори қабул қилинди.

 

Аллергик касалликларнинг олдини олиш, аҳолига аллергологик ва иммунологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари:

  • тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошлаб аллергик касалликларнинг эпидемиологик кўрсаткичлари устидан назоратни кучайтириш ва манзилли скрининг текширувларини жорий этиш;
  • эҳтиёжманд аҳоли қатламларини зарур дори воситалари билан бепул таъминлаш тизимини йўлга қўйиш;
  • болалар ва ўсмирлар, ҳомиладорлар орасида аллергик ва иммунологик касалликларнинг ривожланиш сабабларини эрта аниқлаш ва уларни профилактика қилиш;
  • жойларда аллергик касалликларни юқори технологик ташхислаш ва даволаш амалиётлари турларини кенгайтириш ҳамда молекуляр ташхислаш усулларини жорий этиш.

 

Аллергик ва иммунологик касалликларни эрта аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб аллергик ва иммунологик касалликларга чалинган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган беморлар ингаляцион глюкокортикостероид дори воситалари билан бепул таъминланади.

 

Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази 140 ўрин фондидан иборат бўлган Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази этиб қайта ташкил қилинади. Тошкент шаҳри аҳолиси учун аллергик касалликлар бўйича ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдам Марказ томонидан кўрсатилади.

 

2024 йил 1 апрелга қадар аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестрини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш режалаштирилмоқда.

 

Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш мақсадида аллерген ўсимликлар гулчангининг аэробиологик мониторинг тизими республиканинг барча ҳудудларида амалиётга жорий этилади.

 

2024 йилдан бошлаб қуйидагилар назарда тутилади:

  • аллергик касалликлар келтириб чиқарувчи аэроаллергенлар таркибини ва мавсумий тарқалиш кўламини ҳудудлар кесимида ўрганиш;
  • аэроаллергенлар таркиби ва мавсумий тарқалиш кўлами тўғрисидаги маълумотларни атроф табиий муҳит ифлосланишига оид маълумотлар билан биргаликда ОАВда эълон қилиб бориш.

 

2023–2025 йилларда республика аҳолисига аллергологик ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.