Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как бизнесу получить право на оказание услуг по хранению задержанных авто Осторожно, должники: как Таможенный комитет защищает экспортеров Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ва ижтимоий хизматлар классификаторлари тасдиқланди

12.08.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.2024 йилдаги “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари учун давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 484-сон қарори қабул қилинди.

 

Шахснинг аҳолининг ижтимоий эхтиёжманд тоифасига мансублиги унинг ёзма аризасига кўра текширилади. 

 

Ҳужжат билан Аҳолининг ижтимоий эхтиёжманд тоифалари классифиткатори тасдиқланмоқда. У қуйидаги 10 та гуруҳга тақсимланган 101 та субъектдан иборат: (тўлиқ рўйхатдан – шу ерда): 

  • ўзгалар парваришига мухтож шахс;
  • ногиронлиги бўлган шахс;
  • одам савдосидан жабрланган шахслар;
  • тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин- қизлар;
  • муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар;
  • психоактив моддаларга қарам бўлган шахслар;
  • оғир (қийин) хаётий вазиятга тушиб қолган аёллар;
  • фавқулодда вазиятлардан жабрланган шахслар
  • озодликдан маҳрум килиш жойларидан озод қилинган шахслар
  • оғир хаётий вазиятга тушиб қолган болалар.

 

Шунингдек, Ижтимоий хизматлар классификатори тасдиқланмоқда (тўлиқ рўйхат – шу ерда).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

 

Собир Нурбердиев