Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какая ответственность грозит за несвоевременную сдачу отчетности и как ее избежать Как вернуть деньги после системного сбоя в my3.soliq.uz

Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам нархлар оширилди

24.03.2021

Читать на русском языке

20 мартдан бошлаб Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар оширилди.

Янги нархлар Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қўшма қарори билан тасдиқланди (рўйхат рақами 3288, 20.03.2021 й.).

 

 

1 литр тайёр маҳсулот учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қуйидагиларни ташкил этади:

  • вино – 11 200 / 13 200 сўм (илгари 9 400 / 11 200 сўм);
  • коньяк – 41 200 / 49 400 сўм (илгари 33 000 / 39 000 сўм);
  • ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари – 28 600 / 34 400 сўм (илгари 24 000 / 28 500 сўм).

 

Алкоголь маҳсулотлари нархлари ўтган йилнинг октябрь ойида оширилган эди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.