Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Аълочи битирувчилар медаллар билан тақдирланади

27.02.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2019 йилдаги 154-сон қарори билан умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини медаллар билан тақдирлаш тартиби тасдиқланди. 

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 14.08.2018 йилдаги ПҚ–3907-сон қарорида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб аъло билим учун бериладиган олтин ва кумуш медалларни таъсис этиш назарда тутилган. Медалларни олиш шартлари ва мезонлари лойиҳа босқичида муҳокама қилинган ва ўзгартиришларсиз қабул қилинган. Шу билан бирга лойиҳада таклиф этилган олий таълим муассасаларига кириш чоғида медаллар соҳибларига бериладиган имтиёзлар ҳужжатнинг тасдиқланган таҳририда ўз аксини топмаган.  

 

Умумтаълим, шунингдек ихтисослаштирилган мактаблар, санъат ва маданият, спорт йўналишидаги мактаб-интернатлар, академик лицейлар битирувчилари медалларга даъвогарлик қилишлари мумкин.

 

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ҳар йили 10 июнгача битирувчиларнинг синф журналлари ва баҳолар табелларини ўрганади, медаллар билан тақдирлашга муносиб бўлганларнинг рўйхатини шакллантиради ва уни педагогик кенгашга тақдим этади. Педагогик кенгаш даъвогарларга белгиланган талаблар асосида 14 июнгача қарор қабул қилади. 

 

Медаллар битирувчиларнинг ота-оналари, ҳокимиятлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида тантанали равишда топширилади. Медаллар соҳибларининг рўйхатлари Халқ таълими вазирлиги ва бошқа соҳа вазирликлари эътиборига етказилади ва уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.

 

Ҳужжатда таълим муассасаларининг медалларга буюртмаларни шакллантириш, шунингдек уларни тайёрлаш («Давлат белгиси» ДИЧБ зиммасига юклатилган) тартиби ҳам белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах