Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств Как оформить дефекты основных средств

Алоқачиларнинг ҳисобот шакллари тасдиқланди

01.06.2019

Читать на русском языке

 

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги идоравий статистика кузатувлари шакллари тасдиқланди (29.05.2019 йилда 3162-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Ҳужжат статистика ҳисоботининг 4 та шаклини ўз ичига олган (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Идоравий статистика кузатуви шакли

Тақдим этиш даврийлиги

Ким томонидан тақдим этилади

Тақдим этиш муддати

Телекоммуникация хизматлари сифати тўғрисида кузатув (13-aloqa shakli)

 

Чораклик

Телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг таркибий тузилмалари – ўзлари бўйсунадиган ҳудудий ташкилотга

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасигача

 

ҳудудий ташкилотлар йиғма ҳисоботни – ўзининг юқори турувчи бошқарув органига

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 7-санасигача

телекоммуникация ва почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар ҳар чоракда йиғма ҳисоботни – Ахборот коммуникациялари вазирлигига

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасигача

 

 

 

 

 

Почта алоқаси ва даврий босма нашрларни тарқатиш хизматларининг сифати тўғрисида кузатув (15-aloqa shakli)

 

 

 

 

 

 

Чораклик

Почта алоқаси ва даврий босма нашрларни тарқатиш хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг таркибий тузилмалари ҳар чоракда – ўзлари бўйсунадиган ҳудудий ташкилотларга

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасигача

ҳудудий ташкилотлар йиғма ҳисоботни – ўзининг юқори турувчи бошқарув органига

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 7-санасигача

таркибий тузилмалари бўлган почта алоқаси ва даврий босма нашрларни тарқатиш хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар (шу жумладан вилоятларда жойлашган) ҳар чоракда йиғма ҳисоботни, шунингдек таркибий тузилмасига эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар (шу жумладан вилоятларда жойлашган) ҳар чоракда ҳисоботни – Ахборот коммуникациялари вазирлигига

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасигача

 

 

 

 

 

 

Телевидение, радиоалоқа (мобил алоқа) ва радиоэшиттириш техник воситаларининг иш сифати тўғрисида кузатув (53-aloqa shakli)

 

 

 

 

 

 

Чораклик

Мобил алоқа операторлари ва телерадиодастурларни тарқатиш (эфир, кабель, эфир-кабель телевидение, радиоэшиттириш) хизматларини кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектлар ҳар чоракда жамланма ҳисоботни – Ахборот коммуникациялари вазирлигига

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 12-санасигача

«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК йиғма ҳисоботни – Ахборот коммуникациялари вазирлигига

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18-санасигача

«Ўзбектелеком» АК, «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК, «Ўзбекистон кабель телевидениеси» МЧЖ ҳар чоракда жамланма ҳисоботни – Ахборот коммуникациялари вазирлигига

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасигача

 

 

Шаҳарлараро алоқа линиялари, трактлари ва каналларининг иш сифати тўғрисида кузатув (62-aloqa shakli)

 

Чораклик

Ахборот коммуникациялари вазирлиги таркибий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар ўзидан юқори турувчи ташкилотларга ва «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУКга

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 7-санасигача

«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК, «Ўзбектелеком» АК жамланма статистик ҳисоботни – Ахборот коммуникациялари вазирлигига

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасигача

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.