Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Если предприятие продает безвозмездно полученные тарные материалы Как работать с маркированными напитками в особых случаях (реализация в розлив, оформление возврата, списание испорченного товара) Как оформлять через ККМ обмен товара (в том числе – испорченного) Как оформлять через ККМ обмен товара (в том числе – испорченного)

"Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши" ташкил этилмоқда

13.11.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 11.11.2025 йилдаги "Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-210-сон Фармони қабул қилинди.

 

"С5+1" саммити доирасида Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари, АҚШ томонидан эса АҚШ Президенти вакили ҳамраислигида Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

 

Кенгашнинг устувор вазифалари:

  • стратегик бизнес ташаббуслар, йирик инвестиция ва савдо лойиҳалари ишлаб чиқилиши ва келишилишини мувофиқлаштириш, шунингдек, улар амалга оширилишини доимий мониторинг қилиш;
  • Ўзбекистонга қўшимча инвестицияларни жалб этиш учун махсус инвестиция фондини яратиш;
  • тариф ставкаларини ўзаро пасайтириш масалалари бўйича музокараларни давом эттириш;
  • Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки  резидентлари бўлган компаниялар маҳсулотлари ва хизматларини тизимли равишда илгари суриш;
  • мамлакатнинг инвестиция портфелини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта захирасининг бир қисмини ва бошқа активларини диверсификациялаш бўйича таклифлар киритиш.

 

2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасига қўшимча маслаҳатчи-элчи – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозими киритилади. 

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси ходимлари штат бирлигини кўпайтириш, АҚШ ҳудудида қўшимча консулликлар очиш, бунда географик қамровни таъминлаш учун контингентга АҚШ тармоқларининг асосий хаблари билан ишловчи ходимлар ва мутахассисларни киритиш ҳамда  ватандошлар йирик диаспоралари энг кўп тўпланган ҳудудларни (Филадельфия, Чикаго, Орландо ва Сиэтл шаҳарлари) ҳисобга олиш режалаштирилган.

 

2026 йил 1 январдан бошлаб хорижий корхоналарнинг устав фондини шакллантириш (ёки капиталда иштирок этиш) учун АҚШдаги инвестиция фаолияти бўйича резидентлар операциялари – Ўзбекистондаги банкларда резидентлар ҳисобларидан пул маблағларини ўтказиш, АҚШдаги филиалларини айланма маблағлар билан тўлдириш чекловларсиз, резидентлар ҳисобларидаги маблағлар доирасида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.11.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова