Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Апостиль ДХМ ва ЯИДХП орқали қўйилади

07.12.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2021 йилдаги 732-сон қарори билан Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

2022 йил 1 мартдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга ваколатли давлат органлари томонидан Ўзбекистон ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга электрон тарзда "Apostille" махсус штампини (кейинги ўринларда - апостиль) қўйиш бўйича давлат хизматини Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали кўрсатиш тартиби жорий этилади.

 

Маъмурий регламент қуйидагиларни назарда тутади:

  • жисмоний ва юридик шахсларга ваколатли давлат органлари томонидан Ўзбекистон ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга анъанавий тарзда апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби;
  • ариза берувчиларининг мурожаатига кўра, уларга апостиль қўйиш масалалари бўйича апостиль қўйиш масалаларини кўриб чиқиш ваколатига кирадиган ходим ҳамда Давлат хизматлари маркази ходими томонидан маслаҳатлар (маълумотномалар) бериш тартиби;
  • Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари томонидан Маъмурий регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга ошириш.

 

2022 йил 1 январга қадар "E-App" (Electronic Apostille Programm) ва "E-register" дастурлари ишлаб чиқилади ва ишга туширилади.

 

ПҚ-1566-сон қарорга мувофиқ давлат хизмати қуйидагилар томонидан кўрсатилади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари - тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;
  • Олий суд - судлардан чиқадиган расмий ҳужжатларга;
  • Бош прокуратура - прокуратура, тергов ва суриштирув ҳамда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;
  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси - таълим ташкилотлари томонидан берилган расмий ҳужжатларга;
  • Ташқи ишлар вазирлиги - бошқа барча расмий ҳужжатларга.

 

Апостиль:

  • чет элда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган расмий ҳужжатларга;
  • тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган расмий ҳужжатларга;
  • фуқаролик паспортига, идентификация ID-картасига, ҳарбий билетга қўйилмайди.

 

Электрон тарзда апостиль қўйиш тартибига асосан сўровномани кўриб чиқиш учун мурожаат қилувчидан БҲМнинг 20%и миқдорида йиғим ундирилади.

 

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда белгиланган йиғим суммасининг 90%и ундирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.03.2022 йилдан кучга киради.

 

Наргиза Воҳидова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах