Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uzДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: постановка на учет и расчет НДС для постоянных учреждений - читать buxgalter.uzНалоговики уверены, что коррупции в ОГНС теперь будет меньше. Почему? - читать на buxgalter.uzНалоговая отчетность за 2019 год: что и в какие сроки сдавать - читать на buxgalter.uzПереход на онлайн-ККМ: почему налоговики требуют невозможного? - читать на buxgalter.uzКак пересчитывать льготы по НДФЛ, если размер МРОТ изменится - читать на buxgalter.uz

Ақли расолиги чекланган ёки ақли норасолик: фарқи нимада

17.09.2019

Читать на русском языке

 

Руҳий кўмак кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан қатор қонун ва кодексларга тузатишлар киритилди (12.09.2019 йилдаги ЎРҚ-567-сон Қонунга қаранг).

 

Аввало, қонунчиликда қўлланиладиган атама Касалликлар халқаро таснифлагичига (КХТ-10) мувофиқлаштирилди. Бундан буён «руҳий хаста» ёки «руҳий касаллик» атамалари ўрнига «руҳий ҳолат бузилиши» атамаси қўлланилади. Охиргиси кўпроқ мос келади, чунки касалликнинг биологик, тиббий ва социал мезонларга жавоб бермайдиган ҳар қандай четга чиқишларни (тана патологияси мавжудлиги, турмуш сифати ва ҳаётга таҳдид, одамлар билан муносабатининг бузилиши) ўз ичига олади.

 

Бундан ташқари, жиноий соҳадаги одил судловда янги институт – чекланган ақли расолик тушунчаси киритилди. Ақли норасолардан фарқли ўлароқ, ақли расолиги чекланган шахслар:

  • жиноят содир этаётган пайтда ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) тўлиқ англаб етмайдилар ёки бошқара олмайдилар (ақли норасолар умуман бунга қодир бўлмайди);
  • ақли расоликни истисно этмайдиган руҳий ҳолат бузилишидан азият чекадилар (ақли норасолик ақли заифлик оқибати бўлиши ҳам мумкин);
  • жиноий жавобгарликка тортилиши лозим, жазо билан бирга тиббий тусдаги мажбурий чоралар тайинланиши мумкин (ақли норасолар жавобгарликка тортилмайди, уларга нисбатан жазо эмас, фақат мажбурий даволаш тайинланади).

 

Кўпинча ақли расолик чекланганлиги концепциясини амалга ошириш мушкул бўлади. Бу ақли расоликни (уни тўлиқ истисно этмаган ҳолда) айнан қайси руҳий ҳолат бузилишлари чеклаши, шунингдек ушбу чекланиш қанча давом этиши ва даражаси ҳақида аниқ тушунча йўқлиги билан боғлиқ. Олий суд томонидан ушбу жиҳатларга ойдинлик киритилади деган умиддамиз.

 

Ақли расолиги чекланган шахсларни жазони ўташ муассасаларининг даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш бўлимларида ва маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхонада мажбурий тартибда амбулатор кузатиш ва даволаш чораси тайинланиши мумкин. Тиббий тусдаги бошқа мажбурий чораларни қўллаш турлари ва тартибига ҳам бирмунча тузатиш киритилди.

 

Тиббий тусдаги мажбурий чора қўлланилган, руҳий ҳолат бузилишидан азият чекадиган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш даврийлиги 6 ойда камида 1 марта этиб белгиланди. Тиббий ёки тиббий-маслаҳат комиссиялари тиббий кўрикдан ўтказадилар. Уларнинг хулосаси танланган чорани бекор қилиш ёки ўзгартириш ва умумий тартибда иш юритувини тиклаш учун асос бўлиши мумкин.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди ва 13.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.