Архив ҳужжатларини топшириш, сақлаш, улардан фойдаланиш, архив ва идора архивлари хизматини тақдим этиш тартибини бузганлик учун илк маротаба масъулият белгилаб берилди (Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс, 2154-моддаси).
Кўрсатиб ўтилган хатти-ҳаракатлар учун фуқароларга минимал иш ҳақининг 1 дан 2 баробаригача, мансабдор шахслар ва хизматчиларга 2 дан 5 баробаригача жарима солиниши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан кейин бир йил муддат ичида такрорланган айни қонунбузарлик учун фуқароларга минимал иш ҳақининг 2 дан 5 баробаригача, мансабдор шахслар ва хизматчиларга 5 дан 10 баробаригача жарима солиниши хавфи бор.
Диққат! Мазкур қоида 2017 йилнинг 23 мартидан бошлаб кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Елена Ермохина,
бизнинг эксперт-юрист