Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uzКак оформить частично оплачиваемый отпуск – читать на buxgalttr.uzКак провести обязательный аудит до 1 мая – читать на buxgalter.uzКак управлять деньгами при помощи смартфона – читать на buxgalter.uz

Артемия цисталарини йиғиб олишга қўшимча квоталар тасдиқланади

29.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 йилдаги 614-сон қарори билан артемия цисталарини йиғиб олишга рухсатнома бериш тартиби тасдиқланди.

 

Маълумот учун: артемия (лот. Artemia salina) – бўғимоёқликлар туркумига кирувчи қисқичбақасимонлар тури. Артемиянинг кимёвий таркиби ўз ичига оқсиллар, жуда зарур аминокислоталар, витаминлар, гормонлар ва бошқа биологик фаол бирикмаларни олади.  Артемия цисталари (мавжуд бўлишнинг вақтинчалик шакли – ҳимоя қобиғи)  В гуруҳи витаминлари, масалан, В12 ҳамда каротиноидларга бой. Буларнинг ҳаммаси улардан тиббиётда, косметологияда ва қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланишга ёрдам беради.

 

Давлат экология қўмитасига Фанлар академиясининг хулосалари асосида 2017 йил учун артемия цисталарини йиғиб олишга қўшимча квоталарни тасдиқлашга истисно тариқасида рухсат берилди. У, ўз навбатида, табиатдан фойдаланувчиларнинг буюртманомалари асосида шакллантирилаётган артемия цисталарини йиғиб олишга квоталар бўйича хулоса берилишини таъминлаши керак (5 кун муддатда).

 

Артемия цисталарини йиғиб олишга рухсатнома Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган шакл бўйича берилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 


Олег Заманов,

экспертимиз.