Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Асиллик даражасини белгилаш палатаси раҳбарияти қандай тайинланади

21.08.2019

Читать на русском языке

 

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ташкилий тузилмаси, марказий аппарати ва ҳудудий филиаллари тузилмаси ҳамда у тўғрисидаги Низом тасдиқланди (ВМнинг 16.08.2019 йилдаги 677-сон қарори).

 

Эслатиб ўтамиз, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилган.

 

Энди унинг бошлиғини молия вазирининг тасдиқномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод килади. У мақомига, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади. Бошлиқ ўринбосарини Асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғининг тақдимномасига кўра молия вазири лавозимга тайинлайди ва ундан озод қилади.

 

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилди (юридик шахс ташкил этмасдан):

Шакллантириш манбалари

Молиялаштириш йўналишлари

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ёки таркибида улар мавжуд бўлган буюмлар муомаласи қоидалари бузилганлиги учун ундириладиган жарималар суммаси

сақлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш, қўшимча тўловлар, устамалар, мукофотлар, ижтимоий тўловлар тўлаш

асиллик даражаси тўловларидан тушадиган пул маблағлари

хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни жалб этиш, шунингдек, унинг ходимларининг малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш

аризалар кўриб чиқилганлиги ва гувоҳномалар берилганлиги учун йиғимлар

илмий-техник ва илмий-методик адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш, видеороликлар ва тақдимот материаллари билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш

лицензиялар бериш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар

илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек, Асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолиятига доир илмий ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини молиялаштириш

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар

Асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолияти билан боғлиқ бўлган қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тадбирлар

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.