Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему налоговики заинтересовались машинами руководителей – читать на buxgalter.uzНа что обратить внимание в отчете по налогу с оборота за II квартал – читать на buxgalter.uzУчитываем долгосрочные контракты в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЧто ГНУ отвечает на вопросы по пересдаче отчетности и ЭСФ – читать на buxgalter.uzНужно ли компенсировать неиспользованный отпуск иностранному специалисту – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил позицию «камеральщиков» при пересдаче отчетов – читать на buxgalter.uzПересдача отчетов: что означает ошибка №45 – читать на buxgalter.uzКак отчитаться, если совокупный доход во II квартале превысил 1 млрд сум. – читать на buxgalter.uzПротиворечивый НДС при реализации импортного товара – читать на buxgalter.uz

Асиллик даражасини текшириш учун тўловларнинг янги қийматлари тасдиқланди

19.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2017 йилдаги 819-сон қарори билан Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамгалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширганлик учун асиллик даражаси тўловини ундириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди (кейинги ўринларда низом).

 

Бир вақтнинг ўзида 27.05.2003 йилдаги ВМҚ-232-сон қарор ва, у билан бирга қонунчилик ҳужжатларининг баъзи бандлари ўз кучини йўқотди.

 

Асиллик даражаси тўлови қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш учун ундирилади. Тўловчилар – юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг жисмоний шахслари-резидентлари ва норезидентлари.

 

Барча ҳаракатлар Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (кейинги ўринларда – Асиллик палатаси) томонидан амалга оширилади. МБ ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги ва Асиллик палатасининг таркибий тузилмалари учун ўтказиладиган таҳлил ва экспертизалар тўловсиз амалга оширилади.

 

Қарор билан шунингдек, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш ишлари, таҳлиллар ва бошқа хизматлар учун асиллик тўловининг янги қийматлари тасдиқланди.

 

Низомда қуйидаги масалалар кўзда тутилган:

  • асиллик даражаси тўлови ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилади;
  • асиллик даражаси тўловини ҳисоблашда ЭКИҲнинг фоизлари камайтирилиш тарафига бутун сон кўринишига келгунга қадар яхлитланган ҳолда сўмга ўгирилади;
  • қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш ишлари 4 сутка мобайнида амалга оширилади.

Аммо ишларни тезкор бажарганлик учун асиллик даражаси тўлови қуйидаги нисбатларда кўпаяди

  • бир сутка мобайнида – 3 баравар;
  • икки сутка мобайнида – 2 баравар;
  • уч сутка мобайнида – 1,5 баравар.

 

Асиллик даражасини текшириш учун тўловдан тушган маблағларнинг 50 фоизи – Асиллик даражасини белгилаш палатасининг моддий-техник базани мустаҳкамлаш мақсадида палата ихтиёрида қолдирилади, 50 фоизи эса – Давлат бюджетига ўтказилади.

 

Бундан ташқари, Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўгрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Энди нафақат қимматли металлар ва тошлар, балки улардан ясалган буюмлар ҳамда таркибида қимматбаҳо металлар бўлган материаллар асиллик даражасини текшириш учун ихтисослаштирилган лабораторияларга юборилади (аввал Асиллик палатасига юбориларди).

 

Асиллик даражасини белгилаш палатасига Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг техник экспертизасини (давлат асиллик даражаси тамға изларининг ҳақиқийлигини аниқлаш учун) ўтказишга юборилади. Техник экспертиза учун Асиллик даражасини белгилаш палатаси тўлов ундиради (аввал ундирилмас эди).

 

Қимматбаҳо металлардан ясалган тамға босилиши лозим бўлган заргарлик ва бошқа буюмларни давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалаш алоҳида тадбир этиб ажратилган, аммо аввалгидек 10 кун муддатда асиллик даражаси тўлови ундирмасдан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 13.10.2017 йилда кучга кирди.


Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Зумрад Ниязметова,

адвокат.