Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

Асосий ва иккиламчи ҳисобварақлар битта банкда бўлиши мумкин

26.02.2019

Читать на русском языке

Марказий банк Бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага шу ва бошқа тузатишлар киритилди (20.02.2019 йилда 1948-17-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Биринчидан, таъсисчилари Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахсларга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга уларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида ҳисобварақларни масофадан туриб очиш тартибига аниқлик киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 5.02.2019 йилдаги ПҚ–4160-сон қарорига мувофиқ ана шундай имконият яратилган (шарҳга қаранг). Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар мавжуд бўлганда бундай ҳисобварақлар очилади.

 

Жараён тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида жойлаштирилган банк ҳисобварағи шартнома офертасини акцептлаш йўли билан амалга оширилади.

 

Мазкур юридик шахслар ва ЯТТ томонидан тўловлар имзолар намуналари қўйилган 2 та варақча ҳамда улар номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати тақдим этилгандан сўнг амалга оширилади.

 

Иккинчидан, юридик шахслар ва ЯТТга асосий ҳисобварақ очилган банкда иккиламчи ҳисобварақ очишга рухсат берилди. Илгари фақат марказлаштирилган манбалардан молиялаштириладиган мақсадли тадбирлар учун, шунингдек қонун ҳужжатлари асосида бунга йўл қўйилар эди. Бошқа ҳолларда иккиламчи ҳисобварақларни фақат бошқа банкларда очиш мумкин эди.

 

Маълумот учун: асосий ҳисобварақ – хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин биринчи марта очилган миллий валютадаги талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағи. Иккиламчи ҳисобварақлар эса – асосий ҳисобварақдан кейин очиладиган миллий ва хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча барча депозит ҳисобварақлари.

  

Иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларини очиш учун ариза тақдим қилиш зарур, у электрон шаклда ҳам расмийлаштирилиши мумкин.

 

Учинчидан, мижозларнинг ҳисобварақларини рўйхатга олиш китоблари энди фақат электрон шаклда юритилади. Қўлда тўлдирилган қоғоз шаклидаги варианти – истисно этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.